«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 02:41
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ҳукумати академик Бондаренко вафоти муносабати билан таъзия билдирди

20 июл, 21:00 5 831 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ҳукумати академик Бондаренко вафоти муносабати билан таъзия билдирди Ҳисоблаш математикаси ва дифференциал тенгламалар соҳасидаги таниқли олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Борис Анисимович Бондаренко 93 ёшида вафот этди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев, бош вазир Абдулла Арипов ва ҳукуматнинг бошқа вакиллари академик ўлими муносабати билан таъзия билдирган.

«Б.Бондаренко 1923 йил 12 октябрда Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикаси Давлеканово шаҳрида туғилди. 1953 йили Ўрта Осиё давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) математика мутахассислиги бўйича тугатди. Дастлаб номзодлик, кейинчалик докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Илм-фан соҳасидаги кўп йиллик хизматлари учун 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.

Истеъдодли олим қарийб 70 йиллик илмий-педагогик фаолияти давомида Тошкент темир йўл муҳандислари институти кафедраси мудири, Фанлар академиясининг Математика институти катта илмий ходими, илмий котиби, Кибернетика институти лаборатория мудири, етакчи илмий ходими, директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида самарали меҳнат қилди ва мамалакатимизда математика соҳасидаги долзарб масалаларни тадқиқ этиш, юқори малакали кадрлар тайёрлашга муносиб ҳисса қўшди.

Заҳматкаш олимнинг илмий ишланма ва тадқиқотлари математик физика, ҳисоблаш математикаси ва комбинатор таҳлилида республикамиз фанида кенг қўлланиб келмоқда. Олим томонидан янги турдаги махсус полиномлар ва уларнинг махсус функциялари яратилган. Уларнинг назариялари, ҳисоблаш математикаси ва қаттиқ жисмлар механикаси соҳасидаги муҳим масалалар ечимлари ишлаб чиқилган.

Олимнинг чизиқли ва яримчизиқли дифференциал тенгламалар соҳасининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган 500 дан зиёд илмий мақолалари, китоб ва монографиялари юртимиз ва хорижий мамлакатлар олимлари ва мутахассисларига яхши маълум.

Жонкуяр устоз сифатида кўплаб ёшларга илм-фан сирларидан сабоқ берган илм-фан фидойисининг бевосита раҳбарлигида ўнлаб фан докторлари ва фан номзодлари тайёрланган.

Б.Бондаренконинг мамлакатимиз илм-фанини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланган. У “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони ва “Жасорат” медали билан мукофотланган эди.

Атоқли олим, меҳрибон устоз, камтарин инсон Борис Бондаренконинг хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», дейилган ЎзА томонидан келтирилган таъзия матнида.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 212
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар