Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланди. Бу мукофотни у Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов қўлидан қабул қилиб олди. Тақдирлаш маросими «Оқсарой» қароргоҳида бўлиб ўтди, деб «Kun.uz» хабар бермоқда.
«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мамлакат мустақиллигини, унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга, миллий маънавиятни, маданиятни юксалтиришга катта ҳисса қўшган, ўз меҳнати, илмий, жамоат иши, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчиликнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар.