«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:22
ЎЗO‘Z

Телекоммуникациялар соҳасида лицензия олиш осонлашади

10 мая, 21:58 6 456 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Телекоммуникациялар соҳасида лицензия олиш осонлашади Ўзбекистон Республикаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида “Телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди, деб хабар қилади Kun.uz.

Ундан кўзланган мақсад тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитларни барпо этиш, тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилган учрашувларда аниқланган «ягона дарча» тамойили асосида самарали давлат хизматларини кўрсатишга ғов бўлаётган муаммоли масалаларни ҳал этиш, маъмурий буйруқбозлик тўсиқларига барҳам бериш, сансалорликка йўл қўймаслик, телекоммуникациялар соҳасида лицензиялаш жараёнини такомиллаштиришдир.

Унда телекоммуникациялар соҳасида лицензия олиш учун талабгордан талаб қилинадиган ҳужжатлар тўпламидан қуйидагиларни чиқариб ташлаш белгиланган:

Ўзбекистон Респбликаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ўт ўчириш хизматининг ёнғин хавфсизлиги меъёрларига мувофиқлиги хусусида хулоса;

Давлат санитария назоратини ўтказувчи органларнинг санитар қоидалар ва меъёрларга мос келиши тўғрисидаги хулосаси;

Олий маълумот ҳақидаги диплом нусхаси ва телекоммуникациялар тармоғини лойиҳалаш ва қуриш бўйича мутахассисларнинг меҳнат дафтарчаларидан нусха.

Бундан ташқари, ҳужжат лойиҳасида шундай тартиб ўрнатиш режалаштирилганки, унга мувофиқ, 2017 йил 1 июлидан бошлаб ўз тармоғини ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлмаган маълумотлар тарқатиш тармоғи провайдери хизматини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш фақат тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ягона марказлар ва Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали амалга оширилади.

Шу билан бирга, 2018 йил 1 январидан бошлаб, ўз тармоғини ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлмаган маълумотлар тарқатиш тармоғи провайдери хизматини кўрсатиш фаолияти учун лицензия электрон ҳужжат шаклида тақдим этилади ва Ягона порталнинг электрон ҳужжатлар Репозиториясида сақланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 223
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар