«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 08:21
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондаги провайдерлар МТРК телеканалларини узиб қўйишга ҳақли эмаслаклари айтилди

30 июн, 09:32 7 684 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистондаги провайдерлар МТРК телеканалларини узиб қўйишга ҳақли эмаслаклари айтилди Амалдаги ҳужжатларга кўра Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг (МТРК) “DVB-T” рақамли форматида трансляция қилинувчи 12та миллий телеканали рақамли телевидениенинг барча фойдаланувчилари учун очиқ тарзда тақдим қилиниши керак, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Хусусан, рақамли телевидениедан фойдаланаётганлар учун “Ўзбекистон”, “Yoshlar”, “Тошкент”, “Sроrt”, “Оилавий”, “Bolajon”, “Navo”, “Madaniyat va ma`rifat”, “Diyor”, “Dunyo bo`lab”, “Kinoteatr” ва “Mahalla” ижтимоий телеканаллари бепул намойиш қилинади.

Давлат рақобат қўмитаси томонидан ўрганилган ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, фойдаланувчилар томонидан телевидение хизматлари учун ҳақ тўланмаганда кўпчилик пуллик рақамли телевидение провайдерлари ушбу 12та телеканални бепул тақдим қилишни тўхтатиб қўймоқда.

Таъкидлаш жоизки, "UzdigitalTV" МЧЖ мижозлари ҳисобида пул қолмаса, ушбу провайдер фақатгина пуллик каналларни узиб, бепул 12та миллий телеканални кўрсатишни давом эттираверади.

Шу муносабат билан, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Давлат рақобат қўмитаси томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига телевидение хизматлари учун ҳақ тўланмаганда миллий (бепул) каналларнинг қолган пуллик каналлар билан бир қаторда узиб қўйилиши ҳолати қанчалик қонунга тўғри келиши борасида маълумот бериш мақсадида хат йўлланди.

Ушбу ҳолат бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “Ўзбектелеком” АК, “UzdigitalTV”, “МакsLayn” ва “O’zbekistonKabelTelevideniyasi” МЧЖларга юқорида айтилган 12та канални мижозлар ҳисобида пул қолмаган тақдирда ҳам кўрсатилиши таъминланиши бўйича мактуб йўллади.

Бундан келиб чиққан ҳолда тегишли лицензияга кўра ўз фаолиятини амалга оширувчи пуллик рақамли телевидение провайдерлари ушбу 12та канални мижоз ҳисобида пул қолмаган тақдирда ҳам узиб қўйишга ҳақлари йўқлиги маълум қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 234
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 24
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 42
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 516
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 267
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 334
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 62
  • Бўлимлар