«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 10:01
ЎЗO‘Z

Тошкентда «ўзбек–немис инновацион мулоқоти» бўлиб ўтади

04 мая, 22:24 5 640 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда «ўзбек–немис инновацион мулоқоти» бўлиб ўтади 2017 йил 10-12 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтадиган X Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси доирасида III Тошкент халқаро инновацион форуми бўлиб ўтади. Форумнинг асосий вазифаси – дунёда инновация тизимларининг ривожланиш тенденциялари, инновация фаолиятининг ривожланиш ҳолати, муаммолари ва истиқболларини таҳлил қилиш, миллий инновация тизимини шакллантиришда турли омилларнинг ўрнини аниқлаш, инновацион иқтисодиёт учун кадрлар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилиш ҳамда дунёда Ўзбекистонни инновацион фаоллиги юқори бўлган ҳудудга айлантиришдан иборат.

Бу йилги Форум, асосан, Ўзбекистон-Германия давлатларининг инновациялар соҳасидаги ҳамкорликлари истиқболларига бағишланган бўлиб, «Ўзбек–Немис инновацион мулоқоти – билимларга асосланган жамият қуриш келажаги» деб номланган халқаро анжуман бўлиб ўтади.

Анжуманда илмий ва инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, корхоналар бошқарувида инновацион ёндашувлар, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси ҳамда илм-фан соҳасида юқори савиядаги кадрлар тайёрлашни қўллаб-қувватлаш бўйича илғор давлатлар, хусусан Германия тажрибаси, ўзбек олимларининг европа илмий ташкилотлари билан кадрлар тайёрлаш соҳасида халқаро ҳамкорлик олиб бориш йўллари каби масалалар муҳокама этилади.

Шунингдек, Форум доирасида Ўзбекистон-Россия ва Ўзбекистон-Хитой давлатлари ўртасидаги илмий-техникавий ҳамкорлик доирасида лойиҳалар шакллантириш юзасидан “Халқаро илмий-техникавий лойиҳаларда иштирок этишнинг талаб ва қоидалари” деб номланган семинар ва дунёдаги етакчи халқаро илмий-техника ахбороти билан таъминловчи Web of Science, Springer, EBSCO каби ташкилотлар вакиллари иштирокида “Илмий-техник маълумотлар базаларидан фойдаланиш” мавзусидаги тақдимотлар ташкил этилади.

Форум ишида Германия, Болгария, Россия Федерацияси, Италия, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Қозоғистон, шунингдек, БМТ, ЮНЕСКО, Жаҳон банки, Ўзбекистондаги Британия Кенгаши офиси, Erasmus+ Миллий офисининг етакчи олимлари, мутахассислари ва экспертлари иштирок этишади.

Тадбир якунида Форумнинг тавсияларини ишлаб чиқиш бўйича “Инновацилар тараққиёт йўли” деб номланган давра суҳбати ўтказилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 228
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 146
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 94
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 223
  • Бўлимлар