«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 02:18
ЎЗO‘Z

Ислом Каримов ҳайкали лойиҳаси бўйича танлов ғолиблари эълон қилинди

26 апр, 07:21 7 595 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ислом Каримов ҳайкали лойиҳаси бўйича танлов ғолиблари эълон қилинди Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали лойиҳасини яратиш бўйича Халқаро бадиий танлов иштирокчилари ва ғолибларига дипломлар ҳамда сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда танлов ташкилотчилари билан бирга ушбу хайрли ишда фаол қатнашган ҳайкалтарошлар ҳам иштирок этишди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур танловнинг барча иштирокчи ҳамда ғолибларини самимий қутлаб, энг муносиб ишларни аниқлаш жуда қийин бўлганини таъкидлади.

Шунингдек у ҳайкалтарошлар олдида улкан вазифалар турганини алоҳида қайд этди. А.Нур барча ҳайкалтарошларни келгусида Ш.Рашидов, А.Орипов, О.Шарафиддинов, С.Аҳмад ва С.Зуннунова, М.Юсуф ҳайкалларини яратиш бўйича танловларда фаол қатнашишга чақирди.

Халқаро бадиий танлов якунларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ҳакамлар ҳайъати тақдим қилди. Мустақил комиссия бу йўналишда катта ишлар қилиб, ўз хулосасини баён этди.

Танлов ғолиби, Илҳом Жабборов асари

Танловда аксарият овозларни тўплашга муваффақ бўлган ҳайкалтарош Илҳом Жабборов ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин - ёш ҳайкалтарош Жасванд Анназаровга, учинчи ўрин эса - Тўлаган Тожихўжаевга насиб этди. Барча ғолибларга мукофот пуллари топширилади. Шунингдек рағбатлантирувчи совғалар эгалари ҳам пул билан мукофотланади. Булар - Ёрқулов Тўлаган, Ахметзянов Фарит, шунингдек жанубий кореялик ҳайкалтарошлар Канг Чул Хи, Ли Чонг Ан ва Чунг Юнг Су.

Барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.












Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 194
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 170
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 60
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 42
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 14
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 19
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 136
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 101
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 103
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 35
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 183
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 222
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 67
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 154
  • Бўлимлар