«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:58
ЎЗO‘Z

Олмазорда янги саноат зонаси ташкил этилади. Шавкат Мирзиёев лойиҳа билан танишди

21 апр, 23:07 6 526 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олмазорда янги саноат зонаси ташкил этилади. Шавкат Мирзиёев лойиҳа билан танишди Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги «Оникс Тошкент» масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюрди.

ЎзА хабарига кўра, корхона Марказий Осиёда ягона бўлиб, бир суткада 20 тонна натрий-кальцийлик замонавий шиша идишлар ишлаб чиқаради. Европанинг етакчи мамлакатларида ишлаб чиқарилган замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланган корхонада 200 киши меҳнат қилади.

Президентимиз корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди.

Давлатимиз раҳбарига 2017-2018 йилларда Олмазор туманининг саноат ва хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳа кўрсатилди. Унда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлардан самарали фойдаланиш кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев тумандаги бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, улар базасида замонавий ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.

«Ўзсаноатқурилишбанк» , «Асакабанк», Халқ банки, Миллий банк, «Ипотека-банк», «Ипак йўли» банклари томонидан Олмазор туманида ишга туширилаётган янги лойиҳаларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. «Арт вуд груп» МЧЖ томонидан ёғоч маҳсулотларидан ЛДСП ва ЛМДФ ишлаб чиқариш лойиҳаси шулардан бири. Корхона маҳсулотларидан замонавий мебель ва буюмлар тайёрлашда фойдаланилади. «Ижод-ижод» хусусий корхонаси сопол буюмлар, Euroasia Аlliance Тeks МЧЖ дағал ип газлама, «Станко Строитель» МЧЖ металл ва ёғочга ишлов берадиган дастгоҳлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

«Интер капитал» МЧЖга қарашли бўлган бино ва иншоотларда дори воситалари ишлаб чиқариш, «Галеника» МЧЖда эса йилига 60 дан ортиқ турдаги 225 миллион дона таблетка, капсула, саше ва бошқа импорт ўрнини босувчи дори воситалари ишлаб чиқарилади.

Президентимиз мазкур лойиҳаларни ишга тушириш муддати ва яратиладиган иш ўринлари билан қизиқди.

Лойиҳаларда қурилиш материаллари, ёғоч, металл, полистеролбетон плиталари, ойнани қайта ишлаш, махсус ишчи кийимлари, қандолатчилик маҳсулотлари, тиббиёт буюмлари, нон ва нон маҳсулотлари, озиқ-овқат, енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар