«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:00
ЎЗO‘Z

Биринчи ўзбек-тожик бизнес-форумида 35 млн долларлик шартномалар имзоланди

21 апр, 08:54 5 942 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Биринчи ўзбек-тожик бизнес-форумида 35 млн долларлик шартномалар имзоланди 19 апрелда Душанбеда биринчи тожик-ўзбек бизнес-форуми бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармон доиралари учрашуви натижаларига кўра умумий қиймати 35 млн доллардан кўпроқ бўлган ҳамкорлик ҳақидаги 20 га яқин ҳужжат имзоланди деб ёзади Кун нашри.

Ўзбекистоннинг кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи "Ўзкимёсаноат" компанияси ўз маҳсулотларини, хусусан турли навдаги минерал ўғитларни Тожикистонга етказиб бериш бўйича 5 та шартнома тузди. 2017-2018 йилларга мўлжалланган ҳужжатларнинг умумий қиймати 28,4 млн долларни ташкил қилди.

"Ўзавтосаноат" корхонаси ўз маҳсулотларини Тожикистоннинг "Лесинвест" ва "Тадж Моторс" компанияларига етказиб бериш бўйича келишув имзолади. 2017-2018 йиллар учун мўлжалланган келишувларнинг умумий қиймати 1,8 млн долларни ташкил қилди.

"Ўзавтосаноат" ва у томондан назорат қилинувчи корхоналар автомобиль эҳтиёт қисмлари етказиб бериш бўйича 4 та ҳужжат имзолади. Бу келишувларнинг қиймати аниқлаштирилмоқда.

Бундан ташқари, учрашув давомида икки давлат ишбилармонлари Тожикистонга қурилиш материаллари етказиб бериш бўйича 4 та шартнома имзолашди. 500 минг долларлик қийматдаги бу келишувлар жорий йил давомида амалга оширилиши керак. Қурилиш материалларини "Кварц" ва "Бестметалконстракшн" ўзбек компаниялари етказиб беради. Тожик томондан келишувларни "Файзи Хуршед", "Пешсаф-1", "Тч-Мол" ва "Замон Трейд" компаниялари имзолади.

Шунингдек, Тожикистонда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларини ўтказиш истаги ҳақидаги баённома имзоланди. "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ва Тожикистоннинг "Иқтидор" компаниялари ўртасида имзоланган 2 млн долларлик шартнома 2017-2018 йиллар учун ҳамкорликни кўзда тутади.

"Ўзэлтехсаноат" компанияси ва "Нематбахш" тожик компанияси ўртасида Тожикистонга 2,5 млн долларлик электр маиший маҳсулотлар етказиб бериш бўйича 2017 йилга мўлжалланган меморандум имзоланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 236
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 151
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар