«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 16:06
ЎЗO‘Z

Бошқа шаҳардан келганлар Тошкентдан кўчмас мулк сотиб олиши ва пропискага ўтиши мумкин

12 апр, 10:00 8 757 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бошқа шаҳардан келганлар Тошкентдан кўчмас мулк сотиб олиши ва пропискага ўтиши мумкин Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида бошқа шаҳардан келганлар ва хорижликлар учун Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида прописка олиш имкониятини янги қурилаётган уйларда турар жой харид қилиш орқали тақдим этишга йўналтирилган иккита қонунчилик ҳужжати лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда бешта устувор йўналиш бўйича ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга йўналтирилган Давлат дастури “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да бошқа шаҳардан бўлганлар ва хорижликларга Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида прописка олишни янги уйларда қиймати энг кам иш ҳақининг 2 минг миқдоридан кам бўлмаган турар жойни харид қилиш (бошқа минтақаларда пропискаси бўлмаган хорижликлар учун, - 100 минг АҚШ доллари) ва кўчмас мулк нархидан 5-10 фоиз ҳажмда бўлган давлат божини тўлаш ҳолатида тақдим этиш имкониятини назарда тутади

Биринчи қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага олинадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари – шахслар тоифалари рўйхати тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритади, деб хабар бермоқда Норма.уз.

Хусусан, ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги янги уйларда кўчмас мулкни харид қилиш-сотиш бўйича нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахс томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятидаги янги уйларда қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг камида 2 минг баравари бўлган кўчмас мулкни банк ҳисоб рақамлари орқали ҳисоб-китоб қилинган ҳолда харид қилса, амалга оширилади. Айнан шунча миқдорга Тошкент шаҳри ва вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган ва ўша минтақаларда доимий пропискага эга бўлган хорижлик фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам кўчмас мулкни сотиб олади.

Тошкент шаҳри ва вилоятига бошқа давлатлардан келган ва вақтинчалик туришга рухсат олган хорижлик фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар пойтахт минтақасида шу тарзда прописка олишлари учун Тошкент шаҳри ва вилоятида қиймати келишув имзоланган кундаги Марказий банк курси билан ва банк ҳисоб рақамлари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширган ҳолда 100 минг доллардан кам бўлмаган кўчмас мулкни харид қилишлари керак бўлади.

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги янги уйларда кўчмас мулкни сотиб олиш-сотиб юбориш шартномаларини тасдиқлаш учун қуйидаги давлат божлари миқдори таклиф этилмоқда:

1. Ўзбекистон Республикасида доимий тарзда яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга ҳамда қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2 минг бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулкни харид қилувчи жисмоний шахслар учун – шартнома суммасидан 5 фоиз миқдорида.

2. Тошкент шаҳри ва вилоятига бошқа давлатлардан келган ва Ўзбекистонда яшаш учун рухсатнома олган ҳамда қиймати шартнома имзоланган кундаги Марказий банк курси бўйича камида 100 минг долларлик кўчмас мулкни харид қилаётган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун – шартнома суммасидан 10 фоиз миқдорида.

Иккинчи қонун лойиҳасида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли турар жойлар, квартиралар, дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа иншоотлар, биноларни бошқалар ихтиёрига ўтказиш бўйича шартномани тасдиқлаш учун давлат божи миқдори турар жой ёки умумий ҳудудидан келиб чиқиб белгиланишига оид умумий қоидани бекор қилиш таклиф этилмоқда. Бу бошқа шаҳардан келганлар ва хорижликларга шартнома қийматига боғлиқ бўлган давлат божи тўланишининг янги механизмини жорий этиш учун зарур.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 232
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 20
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 62
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 202
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 68
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 385
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 99
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 120
  • Бўлимлар