«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 11:16
ЎЗO‘Z

Бўстонлиқ туманидаги экологик акция доирасида 150 туп турли мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди

11 апр, 09:51 8 196 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бўстонлиқ туманидаги экологик акция доирасида 150 туп турли мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани «Хумсон» қишлоқ фуқаролар йиғинида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботи ва табиатни муҳофаза қилишга бағишланган экологик акция бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзАга асосланиб "Дарё.уз" нашри.
Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Medical-Express журнали ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган акцияда Экоҳаракат ва унинг «Ёшлар қаноти» фаоллари, шифокорлар, фермерлар, ОАВ ходимлари иштирок этди.

«Акцияда экологик муаммоларнинг олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг янада самарали чораларини ишлаб чиқиш, саноат корхоналарини модернизация қилиш, кам чиқитли технологияларни жорий этиш каби мавзуларда суҳбатлар бўлиб ўтди, — деди Ўзбекистон Экологик ҳаракати марказий кенгаши ижроия қўмитасининг ҳудудий бўлимлар ва фаоллар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Ш.Азизов. — Аграр соҳа мутахассисларининг боғдорчиликни ривожлантириш, хусусан, интенсив боғларни томчилатиб суғориш, парваришлаш, бу борада ҳудудда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақидаги маърузалари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди».

Акция доирасида «Акмал — Наргис — Аббос» фермер хўжалигининг ер майдонига 150 дан ортиқ туп турли мевали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, ярим гектарлик янги боғ барпо этилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 132
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 215
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 248
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 55
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 153
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 0
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 1
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 1
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 19
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 11
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 54
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 52
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 22
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 19
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 83
  • НАТО, Россия, Украина, Хитой ҳарбий мақсадларда 2023 йилда қанча сарфлади? 23 апр, 00:23 129
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 297
  • Бўлимлар