«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:42
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Маданият вазирлиги 11 нафар маданият ходимига янги уй калитларини топширди

03 апр, 22:05 7 846 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Маданият вазирлиги 11 нафар маданият ходимига янги уй калитларини топширди Ўзбекистон Маданият вазирлигининг тизим ташкилотлари ходимлари оилаларига мўлжалланган 11 хонадоннинг калитлари ўз эгаларига топширилди. Бу ҳақда Маданият вазирлигининг ахборот хизматига таяниб Дарё.уз Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳамда Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ходимларига Юнусобод туманининг 17-мавзесидан хоналари сони биттадан тўрттагача бўлган бепул турар жойлар ажратилди.

Янги уйлар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри дирижёри Бобомурод Худойқулов, балет артистлари Улуғбек Олимов, Замир Фазлутов, Нодира Ҳамроева, директор ўринбосари Ойбек Баҳодиров, опера солистлари Рустам Алимардонов, Носир Юсупов, Маъсума Болтабоева, Ширин Маматова, «Тумор» рақс ансамбли бош балетмейстери Чарос Жўрабоева, Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмасидан эса »Наврўз» ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Зарина Аҳмедовага тақдим этилди.

«Хизмат уйлари берилишида ходимларнинг меҳнат жамоаларидаги фаолияти, яшаш шароитлари, фуқаролар йиғини, иш жойларидан тақдим этилган тавсияномалар ҳамда бошқа барча ҳолатлар инобатга олинди», — дейилади вазирлик ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 15 февралдаги фармонига мувофиқ, Маданият вазирлиги ташкил этилган эди. 24 февраль куни Маҳмуд Муратов маданият вазири этиб тайинлангани маълум бўлди. Бунгача у Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрига директорлик қилиб келаётган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 56
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 234
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Ўзбекистоннинг қайси шаҳрида ҳаво энг тоза экани маълум бўлди 23 мар, 09:30 484
  • Сўнгги янгиликлар
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 0
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 0
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 12
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 21
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 34
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 160
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 188
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 31
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 41
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 182
  • Россия ТИВ: Ғарб Украинадаги манфаатлари ҳақида очиқчасига гапирди 28 мар, 07:47 252
  • Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди 28 мар, 07:13 218
  • Бўлимлар