«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:33
ЎЗO‘Z

Банкда ҳисобварақ очиш учун таъсис ҳужжатлари талаб этилмайди

28 мар, 14:37 6 381 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Банкда ҳисобварақ очиш учун таъсис ҳужжатлари талаб этилмайди Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ–2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 1948-12, 2017 йил 24 март) билан Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Ҳужжатдан улгуржи савдо корхоналари – ягона солиқ тўлови тўловчилари миллий валютадаги асосий ва иккиламчи ҳисобварақларини улар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги банкларда (уларнинг филиалларида) очиши кераклиги тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди.

Эндиликда тадбиркорлик фаолияти субъектлари бўлган резидент юридик шахслар (шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар), якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари ҳисобварақлар очиш учун банкка давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини, шунингдек таъсис ҳужжатларининг нусхаларини (нотариал тасдиқланган нусхаларини) тақдим этиши шарт эмас. Банклар ушбу маълумотларни «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими»дан олади.

Шунингдек белгиланишича, ҳисобварақ очиш тўғрисидаги аризага муҳр у мавжуд бўлган тақдирда қўйилади.

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2017 йил 1 апрелдан кучга киради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 234
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар