«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:13
ЎЗO‘Z

Қозоғистон элчиси Давлат рақобат қўмитасида бўлди

23 фев, 12:02 6 278 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистон элчиси Давлат рақобат қўмитасида бўлди Жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Раиси Д.Хидоятов ва Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Е.Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизматига таяниб Кун.уз хабар берди.

Учрашувда қўмита раиси Хусусийлаштириш дастури ҳақида, шунингдек корпоратив бошқарув ва хусусийлаштириш соҳасидаги амалиётга тадбиқ этилаётган янгиликлар тўғрисида батафсил маълумот берди. Булар орасида бугунги кунда кенг миқёсда амалга оширилаётган ИПО дастурлари ва инвесторлар ҳуқуқларининг тўлиқ ҳимоя қилиш механизмларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Суҳбат давомида тарафлар мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш йўллари ҳақида фикр алмашдилар. Хусусийлаштириш дастури меҳмонда катта қизиқиш уйғотди ва унга ўз мамлакатларининг ишчи доираларини кенг жалб қилиш керак эканлиги таъкидланди. Инвесторлар учун қизиқарли соҳалар сифатида кимё саноати, туризм, транспорт, қурилиш материаллари, молиявий ва бошқалар кўрсатиб ўтилди.

Учрашув сўнггида томонлар ҳамкорликни кучайтириш юзасидан бир қатор аниқ чора-тадбирлар, жумладан мутасадди ташкилотлар ўртасида алоқаларни кучайтириш, ташкил этилаётган бизнес форумларда иштирок этиш, тадбиркорларнинг ишчи сафарларини ташкил этиш ҳамда истиқболли лойиҳаларни ташкил этиш орқали инвесторларнинг қизиқишларини уйғотиш кабилар белгилаб олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 170
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар