«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:07
ЎЗO‘Z

Ўшанда Мирзиёев 33 ёш эди: депутатликка қадам, Шайх билан учрашув ва…

21 янв, 20:08 9 604 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўшанда Мирзиёев 33 ёш эди: депутатликка қадам, Шайх билан учрашув ва… Ўшанда Мирзиёев 33 ёш эди, деб ҳикоя қилади филология фанлари номзоди, доцент Муҳаммад Бақоев. — Унинг рақиблари (депутатликка номзодлар назарда тутилмоқда) ундан ёш ва мансаб бўйича ҳам ундан устун бўлишган.

Мисол учун номзодларнинг бири генерал, милиция академияси раҳбари, иккинчиси эса илмий-текшириш институти директори эди. Биринчи турдан сўнг генерал мағлуб бўлди ва унинг сўнгги сўзлари барчани лол қолдирди. У Шавкат Мирзиёевга овоз беришини маълум қилди.

Иккинчи турда эса Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди ва депутат бўлди. У дадиллик билан охиригача курашди. Унинг дастури эса кўпчиликни ҳайрон қолдирган эди. Чунки, бошқаларда дастурнинг ўзи йўқ эди. Улар қуруқ ваъдалар билан трибунага чиқишарди. Ёш Мирзиёев эса аниқ дастур билан чиққанди. Унинг номзодига асосан ёшлар овоз беришди. У ёшлар билан яхши тил топишар эди.

Институтда Шавкат Мирзиёев биринчилардан бўлиб машҳур шахслар билан учрашувларни ташкиллаштирган. Ёдда қолган учрашувлардан бири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан бўлиб ўтган эди.

Мирзиёев Институтда ишлаганда ҳеч ким уни неччида келиб, кетишини билмасди. У ҳаммадан биринчи келиб, жуда кеч қайтарди.

Ўшанда депутатликка сайловлар жараёнида Шавкат Мирзиёев доим шундай дерди: “Агар менга овоз беришса, мен депутат бўлсам бағоят хурсанд бўламан. Депутат бўлиш насиб этмаса ҳам халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилишда давом этавераман… ”

Шавкат Мирзиёев билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бирга ишлаган Муҳаммад Бақоев хотиралари.

Манба: Diydoraziz.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар