«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:42
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ва Хитой археологлари Фарғона водийсида энг йирик қаср-шаҳарни топишди

12 янв, 14:38 7 860 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ва Хитой археологлари Фарғона водийсида энг йирик қаср-шаҳарни топишди Ўзбекистон ва Хитой археологларидан иборат гуруҳ Фарғона водийсининг жануби-шарқида жойлашган Минггепа қадимий шаҳри қолдиқларини қазиш вақтида аҳамиятли кашфиёт қилишди. Бу ҳақида Хитой ижтимоий фанлар академияси (ХИФА) археологлари форумида маълум қилинди. Бу ҳақда Синьхуа нашрига асосланиб Кун.уз шу ҳақида хабар берди.

Манбага кўра, икки мамлакат археологлари бу ерда 2012 йилдан буён беш марта қазиш ишларини олиб боришгани туфайли қазилма ишлари олиб борилган майдон 500х800 метрдан 2100x1300 метрга кенгайган. Қазилма натижалари шундан далолат берадики, 2000 йилдан зиёд вақт аввал Минггепа кўчманчиларнинг вақтинчалик қалъаси эмас, тўлақонли қаср-шаҳар бўлган. Шунингдек у Фарғона водийсидаги энг йирик қаср ҳамдир.

Қазилма ишлари олиб борилган пайтда устахоналар харобалари, ички шаҳар ғарбий дарвозаларининг қолган қисми ва ташқи шаҳар шарқий девори ёнидаги қабристон топилган.

ХИФА қошидаги Археология институти вакили Чжу Яньшининг сўзларига кўра, ўзбек археологлари шаҳарчанинг ер устидаги тадқиқотлар билан яхши таниш бўлса, хитойлик археологлар унинг ер ости қисмидаги қазилмалар борасида кучлидир. Шу боис томонлар ана шундай қониқарли натижаларга эришишга муваффақ бўлишди.

Минггепа ҳозирги Андижон шаҳри яқинида бўлиб, Ўзбекистоннинг жануби-шарқида жойлашган. У ўз вақтида Ўрта Осиёдаги қадимий Давон (Паркон) давлати ҳудудига кирган.

Маълум бўлишича, Минггепа тадқиқоти узоқ муддатли лойиҳа ҳисобланади. Археологларнинг олдинда турган вазифаси - қазилма пайтидаги кашфиётлар ва ўлчов маълумотлари асосида Минггепа солномасини тузиш.

Ҳозирга келиб, хитойлик археологлар Буюк ипак йўли бўйлаб жойлашган бир қатор мамлакатлар, шу жумладан Вьетнам, Камбожа, Лаос, Мўғулистон, Бангладеш ва Покистондаги қўшма лойиҳаларга қўшилишган.
ёнидаги, қазилма, ва, ҳамдир, сўзларига, бўлишди




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар