«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:11
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги қонунни имзолади

10 янв, 22:53 8 368 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги қонунни имзолади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 январь куни «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги қонунга имзо чекди. Қонун лойиҳаси 2016 йилнинг 24 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган ва маъқулланиб, Сенатга юборилганди. 13 декабрь куни қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланди. Қонун расман чоп қилинганидан кейинги 24 ой ичида кучга киради. Бу давр ичида уни бажариш учун керакли моддий-техника базаси яратилади. Қонун матбуотда 2017 йилнинг 10 январида чоп қилинди, деб хабар бермоқда Кун.уз сайти.

Қонунга кўра, Ўзбекистонда маъмурий қамоқни ўтаётган шахсларга нисбатан назорат ва текширувнинг техник воситалари қўлланилади.

Ҳужжат махсус қабулхоналарда жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши олдини олиш учун «назорат ва текширувнинг аудиовизуал, электрон воситаларидан ва бошқа техник воситаларидан фойдаланилади, ушбу воситаларнинг рўйхати ҳамда улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади».

Қонунда маъмурий қамоқ ўташнинг асослари, маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун махсус қабулхоналарнинг, шунингдек, маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини, маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхоналарда қабул қилиш, жойлаштириш ва сақлаш тартибини, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) махсус қабулхонага ташриф буюриш қоидалари каби бир қатор меъёрлар акс этган.

Ўзбекистонда маъмурий қамоққа олиш 3 кундан 15 кунгача, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса жамоат тартибига тажовуз қилгани учун 30 кунгача бўлган муддатга қўлланилади.

Республика қонунчилигига мувофиқ, ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар, 18 ёшга кирмаганлар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилмайди.
шахсларга, тартибини, кунгача, акс, маъқулланиб, каби




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 236
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 151
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар