«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:06
ЎЗO‘Z

Прокуратуранинг бугунги фаолияти талабга жавоб берадими?

08 янв, 00:47 6 525 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Прокуратуранинг бугунги фаолияти талабга жавоб берадими? Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 7 январда Прокуратура органлари ходимлари куни олдидан бир гуруҳ соҳа ходимлари билан учрашди. Мажлисда Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, прокуратура органлари масъул ходимлари ва фахрийлари иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари адолат тушунчаси, прокуратуранинг бугунги фаолияти, унинг асосий вазифаларига тўхталиб ўтди.

“Халқимиз ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини қарор топтириш бугунги кунда энг асосий вазифамизга айланиши шарт. Биз барпо этаётган ҳуқуқий давлатда адолатсизликнинг ҳеч қандай кўринишига йўл қўймаслик даркор. Негаки, одамлар ҳамма нарсага чидаши мумкин, лекин адолатсизликка чидай олмайди. Бу чуқур маъноли сўзлар бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам кўра муҳим ва долзарб аҳамият касб этаётганини сезиш ва англаш қийин эмас, албатта.

Ислоҳотларни самарали амалга оширишни таъминлаш йўлида “прокуратуранинг бугунги фаолияти талабга жавоб берадими?” деган савол турибди. Олдимизда кўндаланг турган мана шу муракааб ва оғир саволга биз жавоб топишимиз керак. Шу ўринда яна бир савол туғилади – нима учун кўрилаётган чораларга қарамай, қонуннинг бузилиш ҳолатлари кескин камаймаяпти?”, - деди Ш. Мирзиёев.

Шу ўринда Ш. Мирзиёев сўнгги ҳисоботларга диққатни қаратиб, кейинги икки йилда прокуратура органлари томонидан 264 000дан ортиқ прокурор назорати ҳужжатлари қўлланганини қайд этди.

“Бу рақамлар бир томондан олиб қараганда, прокуратура фаолиятида олиб борилаётган кенг миқёсли ишлардан далолат беради, айни вақтда афсус билан айтиш керакки, кўп ҳолларда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича прокурор назорати ҳуқуқбузарлик содир этилгандан кейингина намоён бўлади. Бир сўз билан айтганда, асосий эътибор ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаб, уларнинг олдини олишга эмас, балки оқибатлари билан курашишга қаратилмоқда”, - деди Ўзбекистон раҳбари.

“Конституция бўйича сизларнинг энг катта вазифангиз қонун устуворлигини таъминлашдан иборат. Биз аввал профилактика ишларини бажармаймиз, ҳар бир жиноятнинг келиб чиқиш сабабига етмаймиз. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласи бундан буён ҳам диққатимиз марказида бўлиши керак, бунинг учун эса суд-ҳуқуқ соҳасида ислоҳотларни изчил давом эттиришимиз лозим. Ана шу ислоҳотлар жараёнида прокуратура фаол иштирок этиши, авваламбор фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган назорат фаолиятини кучайтириши керак”, - дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.
турибди, муҳим, марказида, фахрийлари, сабабига, Прокуратуранинг




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 170
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар