«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 09:22
ЎЗO‘Z

Февраль ойида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи йўл очилади

07 янв, 11:20 7 808 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Февраль ойида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи йўл очилади 1998 йилда ёпиб қўйилган, Қозоғистоннинг Жамбил, Олмаота ва Жанубий-Қозоғистон вилоятлари ҳудуди бўйлаб ўтиб, Ўзбекистоннинг Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида давом этган М-39 трассаси яна очилиши режалаштирилмоқда. Кун.уз сайти ёзишича, бу ҳақда Жанубий-Қозоғистон вилояти раҳбарининг Ўзбекистон делегацияси вакиллари билан учрашуви вақтида айтилган.
Ўзбекистон ТИВнинг алоҳида масалалар бўйича элчиси Илҳом Неъматов билан музокаралар якунида ушбу йўлни шу йилнинг февраль ойида очишга келишиб олинган.

"Ҳозирда бу йўл ёпиқлиги туфайли одамлар Самарқандга боришда 70 километр кўп масофа босмоқда. Шунинг учун биз йўлда ҳаракатни тиклашга қарор қилдик, бу орқали аҳолига ва мамлакатимиз меҳмонларига қулайлик яратилади",- деган ўз интервьюсида Илҳом Неъматов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрида Жанубий-Қозоғистон ҳокими Жонсаид Ту­ймебоев Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов билан учрашув ўтказганди. Музокаралар давомида икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажмини оширишга келишиб олинганди. Бу келишув доирасида икки мамлакат чегарасида савдо ҳудуди ташкил қилиш ҳам назарда тутилган.
учрашуви, очилади, ҳам, доирасида, икки, якунида




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 218
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 258
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 0
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Бўлимлар