«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2020, 18:27
ЎЗO‘Z

Академиклар ойлик гонорар оладиган бўлди

04 янв, 00:20 5 731 Ўзбекистон
Академиклар ойлик гонорар оладиган бўлди

1 январдан эътиборан Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари даромад солиғига тортилмайдиган, энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари (1,5 миллион сўм атрофида) миқдоридаги ойлик гонорар олади. Бу Президентнинг 29 декабрдаги махсус фармонида кўзда тутилган. Бу ҳақда «Газета.uz»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, бундан буён ФА ҳақиқий аъзоларини тасдиқлашни мамлакат Президенти президиум ҳамда тегишли илмий мутахассисликлар бўйича ҳақиқий аъзолар тавсиясига кўра амалга оширади.

Бундан ташқари, тегишли вазирлик ва идораларга бир ой мухлат ичида ФА ҳақиқий аъзоларини илмий-маърифий ва ишлаб чиқариш жараёнларига фаол жалб қилиш, уларнинг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришдаги ролини кучайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш топширилди.

Шунингдек, ФА ҳақиқий аъзоларининг илмий-маърифий муассасаларда ҳамда саноат корхоналарида самарали меҳнат қилиши учун зарур шароитларни яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Академикларни рағбатлантириш йўллари сифатида уларни ҳар йили Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санатория-соғломлаштириш муассасаларида, шунингдек, Ялта ва Кисловодскдаги «Ўзбекистон» санаторияларида бепул соғломлаштириш кўзда тутилган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда хусусийлаштирилган ва бўш турган 990 та объект учун 16,4 минг янги иш ўрни яратувчи лойиҳалар ишлаб чиқилди 04 апр, 07:58
  • Ўзбекистонда металл конструкцияларни ишлаб чиқарадиган корхона ташкил қилинади 13 мар, 10:51
  • 10 минг сўмлик банкнотлар 10 мартдан бошлаб муомалага чиқарилади 03 мар, 19:10
  • Сирдарё туманида ғўзапоядан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқариш бошланади 06 фев, 11:41
  • Фарғона туманида асаларичилик ишлаб чиқариш ўқув маркази иш бошлади 22 ноя, 12:43
  • Ўзбекистонда ким қанча маош олади? 10 янв, 12:25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев сенаторлардан тўйлар масаласига алоҳида эътибор қаратишни сўради 20 янв, 18:13 82
  • Бошқарувни йўқотган ҳайдовчи машинасида йўл четига ағдарилиб кетди 20 янв, 18:03 118
  • Даврон Файзиев: Юрген Клоппнинг “1001 кеча” эртаги 20 янв, 17:45 162
  • Ливиядаги уруш: Берлин саммитида нималарга келишилди? 20 янв, 17:17 200
  • Президентнинг парламентга мурожаати 24 январь куни бўлади 20 янв, 17:00 177
  • Остон Ўрунов "Уфа"га ўтадими? Клуб бош директори бунга жавоб берди 20 янв, 16:43 270
  • Бугун "Пахтакор" Шомуродовнинг "Ростов" клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказади 20 янв, 16:28 347
  • Россия бош прокурори Чайка лавозимидан кетди 20 янв, 16:18 456
  • Блогер Нафосат Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этганини маълум қилди 20 янв, 15:58 960
  • Шавкат Мирзиёев: "Халқимиз менга энг катта унвон бериб бўлган" 20 янв, 15:37 429
  • Бўлимлар