«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 21:26
ЎЗO‘Z

Солиқ текширувлари тартибига ўзгаришлар киритилди

30 дек, 19:15 8 856 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Солиқ текширувлари тартибига ўзгаришлар киритилди Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг 2016 йил 29 декабридаги "Тадбиркорлик фаолиятининг тезкорлик билан ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ҳамда ишбилармонлик муҳитини сифатли такомиллаштириш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонунчилик ҳужжатларига ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 418-сонли қонунига мувофиқ мамлакатнинг Солиқ кодексига солиқ теширувларини ўтказиш тартибига доир ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида Norma.uz сайтига асосланиб Кун.уз сайти маълум қилди.

Янги таҳрирга кўра, солиқ тўловчиларга нисбатан икки турдаги солиқ текшируви ўтказилади: режага мувофиқ ва режадан ташқари.

Режага мувофиқ ўтказиладиган текширувлар - назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган текширувлар режаси асосида ўтказиладиган текширувлар.

Режадан ташқари текширувлар - юридик шахснинг четлатилиши, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилишига доир мурожаатлари асосида, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган қарори билан ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар.

Шунингдек режадан ташқари солиқ текширувларини ўтказиш асосларига муайян тўғирлашлар киритилган.

Бундан ташқари, Солиқ кодексига жавоб текширувларнинг бекор қилиниши билан боғлиқ таҳрирлар ҳам киритилган.

Кодексдаги ўзгаришлар 2017 йилнинг 1 январидан кучга киради.
киритиш, фаолиятини, қилди, Солиқ, Республикасининг, мақсадида




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 234
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 0
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 0
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 1
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 48
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Бўлимлар