«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:35
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ташқи ёритиш тизимларини модернизация қилишга 84,8 млрд сўм йўналтиради

28 дек, 11:48 7 548 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ташқи ёритиш тизимларини модернизация қилишга 84,8 млрд сўм йўналтиради Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 мартдаги 68-сонли «Вилоятлар марказларида ва шаҳарлардаги ташқи ёритиш тизимларини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2016—2019 йилларда ташқи ёритиш тизимини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги маълумотига асосланиб Дарё хабар берди.

Дастур энергия истеъмолини янада камайтириш, энергия тежамкор технологиялар ва тизимларни жорий қилишдаги устувор йўналишларни ташқи ёритиш соҳасида амалга ошириш ва республика шаҳарларининг электр ёритиш схемаларини оптималлаштиришни ўз ичига олган.

Бугунги кунда республиканинг 28 та шаҳрида (Тошкент шаҳридан ташқари) моддий ва маънан эскирган ҳамда энергия истеъмоли кўп бўлган кўча чироқларидан фойдаланилиб келинмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра 2 779,2 км узунликдаги кўчаларда модернизация қилиниши талаб этиладиган 82 883 та кўча чироқлари мавжуд.

Дастурда энергия истеъмоли кўп бўлган кўча чироқларини замонавий энергия тежамкор светодиод технологиялар базасидаги ёритиш ускуналарига алмаштириш орқали республика шаҳарларининг ташқи ёритиш тизимини 2020 йилгача модернизация қилиш кўзда тутилган.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган 28 та шаҳарларнинг ташқи ёритиш тизимини модернизация қилиш лойиҳасининг умумий қиймати 84,8 миллиард сўмни ташкил қилади (2017 йилда 24 миллиард сўм).

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 ноябрдаги ПҚ-2078-сонли «Ислом тараққиёт банки иштирокида «Тошкент шаҳрининг кўчаларини ёритиш тизимига энергия самарадорлиги юқори бўлган технологияларни жорий қилиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорга мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги («Тошшаҳарнур» ДУК) томонидан энергия самарадорлиги юқори бўлган технологияларни ва электр энергиядан рационал фойдаланишни жорий қилиш орқали шаҳар кўчаларининг ёритиш тизимини такомиллаштириш бўйича ивестицион лойиҳа (2014—2017 йиллар) амалга оширилмоқда.

Дастурларнинг амалга оширилиши мазкур шаҳарлардаги кўчаларнинг ташқи ёритиш сифатини яхшиланишини таъминлайди ва аҳолининг фаровон турмуш кечириши учун қулай шароитлар яратади, ҳамда ташқи ёритишда сарфланадиган электр энергия истеъмолини йилига 30 минг кВт га, шу билан бирга Давлат бюджети параметрларида ушбу мақсадлар учун режалаштириладиган бюджет харажатларининг қисқаришига эришилади.
ошириладиган, лойиҳасини, қилишдаги, лойиҳа, Ислом, йилгача




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 226
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 146
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 153
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 41
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 192
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 211
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 131
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 190
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 198
  • Бўлимлар