«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:51
ЎЗO‘Z

Олий таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш кунлари ўзгарди

27 дек, 22:43 18 137 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олий таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш кунлари ўзгарди 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабул қилиш муддати 15 июндан 15 июлга қадар бўлади. Олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тест синовлари эса 5 июль куни ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Миллий матбуот марказида ўтказган матбуот анжуманида сўз борди. Бу ҳақда Sof.uz нашри ёзмоқда.

Бу қарор абитуриентларга янада кўпроқ қулайлик яратиши, таълим муассасаларини тест жараёнига тайёрлаш, белгиланган бинолар ва аудиторияларни керакли жиҳоз ва ускуналар, ўқув воситалари билан таъминлаб, муддатидан олдин шай ҳолатга келтириш имконини бериши таъкидланди.

2016-2017 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавр таълим йўналишларига 57 минг 907 талаба, жумладан, 19 минг 120 талаба давлат гранти, 38 минг 787 талаба тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинди. 174 ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовлари ташкил этилиб, унда 138 минг 214 ўқувчи иштирок этди. 10 олий ҳарбий таълим муассасасида ўтказилган тест синовларида 6 минг 163 абитуриент қатнашди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги умумтаълим мактабларига инглиз тили ўқитувчиларини етказиб бериш мақсадида тест синовларида юқори балл тўплаган 117 нафар абитуриент қўшимча равишда ўқишга қабул қилинишга тавсия этилди.

Маълумот учун, 2016-2017 ўқув йилида Тошкент давлат техника, Тошкент давлат аграр, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетлари, Тошкент архитектура-қурилиш, Тошкент кимё-технология, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият, Андижон қишлоқ хўжалиги, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтлари, Тошкент тиббиёт академиясида янги таълим йўналишлари очилди.
куни, керакли, ҳужжат, қарор, аудиторияларни, тайёрлаш




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 218
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 146
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 149
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар