«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:11
ЎЗO‘Z

Президент совғаларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга етказиш бошланди

26 дек, 17:48 7 329 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент совғаларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга етказиш бошланди Янги йил арафасида жойларга етказиладиган ўқув анжомлари, турли ширинликлардан иборат «Президент совғалари» кичкинтойлар учун унутилмас туҳфа ҳисобланади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, «Сен ёлғиз эмассан» республика жамоатчилик болалар жамғармаси томонидан ушбу байрамни юксак савияда ўтказиш учун қизғин ҳозирлик кўрилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, «SOS – болалар маҳаллалари» тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум болалар учун Президентнинг Янги йил совғалари етказилмоқда.

— Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан тақдим этиладиган 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат бўлган совғалар тайёрланди, — дейди Халқ таълими вазирлигининг ахборот хизмати раҳбари Баҳриддин Шайвалиев. — Президент совғалари Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларига автотранспортда, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясининг самолётлари орқали жорий йилнинг 25—28 декабрь кунлари жадвал асосида етказиб берилади.

Совғалар 29 декабрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ташкил этиладиган «Президент арчаси» тадбирларида кичкинтойларга топширилади.
хизмати, автотранспортда, номдаги, бермоқда, совғаларини, арафасида




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар