«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 10:49
ЎЗO‘Z

Ягона порталда бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш хизмати ишга туширилди

26 дек, 13:19 6 616 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ягона порталда бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш хизмати ишга туширилди Ягона интерактив давлат хизматлари порталида бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишиш янги интерактив давлат хизмати ишга туширилди. Хизмат Ўзбекистон Республикаси Давлат Архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича жисмоний ва юридик шахслар учун тақдим этилади.

Ушбу хизматдан фойдаланиш жараёнида бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини электрон шаклда юбориш лозим. Аризани рўйхатга олган кундан бошлаб, 5 иш куни мобайнида инспектор кўрсатилган манзилга объектни ўрганиш учун боради.

Ушбу хизматнинг натижаси бўлиб, бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳасини тасдиқлаш ҳақида хабарни олиш (1 иш куни муддатида) ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, аризачи томонидан тақдим этилган бино ва иншоот фасадининг эскиз лойиҳаси талабларга жавоб бермаса, шунингдек бино ва ишоотларни ўрганиш натижасидан келиб чиқиб асосланган салбий хулоса хизматни олишда рад этилишининг сабаби бўлиши мумкин.

Ваколатли орган томонидан бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2016 йил 9 мартдаги 70-сон қарорига биноан йиғим ундирилмайди.
Ўзбекистон, Эслатиб, ҳудуди, натижаси, туширилди, реконструкция




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 223
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 16
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 358
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 548
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 454
  • Бўлимлар