«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:59
ЎЗO‘Z

Олий Мажлис Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига тасдиқлади

14 дек, 16:27 9 176 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олий Мажлис Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига тасдиқлади Ўзбекистон Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзодини таклиф қилди.

"Барчанинг фикрларини ҳисобга олган ҳолда мен Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ўринбосари Абдулла Ниғматович Ариповни бош вазир лавозимига таклиф этаман", деган давлат раҳбари.

Номзод Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим қилди.

Депутатлар ва сенаторлар ўртасидаги овоз бериш якунларига кўра, Абдулла Арипов Ўзбекистон бош вазири лавозимига тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 21 декабрда ўтказилган парламент сайлови якунларига кўра Ўзбекистон Либерал-демократик партияси энг кўп − 52та депутатлик ўрнига эга бўлиб, Конституциянинг 98-моддасига биноан бош вазир номзодини илгари суриш ҳуқуқини қўлга киритганди. Партия Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сурган ва у кўп ўтмай президент томонидан лавозимга қайта тасдиқланганди. Шавкат Мирзиёев 4 декабрь кунги Президент сайловида ғалаба қозонди.

12 декабрь куни Ўзбекистон президентига ЎзЛиДеП томонидан бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзоди таклиф этилган эди.

13 декабрь куни Олий Мажлис Шавкат Мирзиёевни бош вазирлик лавозимидан озод этди.

Абдулла Арипов 1961 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Мутахассислиги бўйича — муҳандис. 1983 йилда Тошкент Алоқа электротехника институтини тамомлаган.

У 2002 йил майидан 2012 йил августига қадар бош вазир ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2005-2009 йиллар давомида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш бош директори ҳисобланган.

Абдулла Арипов оилали, беш нафар қизи бор. У, шунингдек, иқтисод фанлари номзоди илмий унвонига ҳам эга. Арипов "Дўстлик" ва "Меҳнат шуҳрати" орденлари билан мукофотланган.
бор, Барчанинг, президентига, қилди, Бош, Ўзбекистон




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 234
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар