«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 13:49
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Ўзбекистон Президенти сифатида қасамёд қилиши кутилмоқда

13 дек, 19:12 9 525 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Ўзбекистон Президенти сифатида қасамёд қилиши кутилмоқда Ўзбекистоннинг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси 14 декабрь, чоршанба куни Олий Мажлис палаталари қўшма мажлиси вақтида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» нашри маълум қилди.

Хабар беришларича, 14 декабрь Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтади. Унда 4 декабрь куни ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайловида ғалаба қозонган Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатида қасамёд қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ, 9 декабрь куни Марказий сайлов комиссияси (МСК) Ўзбекистон Президенти сайловининг якуний натижаларини расмий тарзда эълон қилган эди. Унга кўра, ЎзЛиДеПдан номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг 88,61 фоиз овозини қўлга киритиб, сайловда ғолиб чиқди.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонун 39-моддасига мувофиқ, Президент МСК томонидан сайлов натижалари расмий тарзда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида Олий Мажлис йиғилишида қасамёд қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришиши лозим.

Ўзбекистон Конституциясининг 92-моддасига кўра, Президент Олий Мажлис йиғилишида қуйидаги қасамёдни қабул қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришган ҳисобланади: «Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».
кафолат, эътиборан, қилди, сайловда, Хабар, сайлови




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 236
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 151
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Бўлимлар