Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев илк расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлади. Бу ҳақда "Известия" газетаси ёзмоқда. "Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг илк расмий ташрифини Россияга уюштиради", — деб ёзмоқда нашр Ўзбекистон ҳукуматининг юқори мартабали манбасига асосланган ҳолда.
Бундан ташқари, РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков газетага айтишича, Кремль бу ташрифни юқори баҳолайди. Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Ўзбекистонда ўтказилган президент сайловида 88, 61 фоиз овоз тўплаб, ғолиб бўлган эди.