«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2019, 23:57
ЎЗO‘Z

Лола Каримова ўзбекларни хурсанд қиладиган янгиликни эълон қилди

02 дек, 21:06 10 456 Ўзбекистон
Лола Каримова ўзбекларни хурсанд қиладиган янгиликни эълон қилди

Азизлар, ўзбек палови маданияти ва анъаналари ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди.
Биз ушбу янгиликдан ниҳоятда хурсандмиз. Бунинг аҳамияти нимада ва бу нимани англатади, деб сўрашингиз мумкин.
Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхати миллатлар, жамоалар, гуруҳлар ва шахслар томонидан тан олинган анъаналар, урф-одатлар, билимлар ва уларга тегишли воситалар, асарлар ва маданий маконларни асрашга йўналтирилган. Мазкур рўйхат ушбу нуфузли халқаро ташкилот томонидан тасдиқланадиган жуда муҳим ҳужжатдир.
Бизнинг ЮНЕСКОдаги Доимий ваколатхонамиз ўз фаолияти мобайнида, яъни 2008 йилдан то 2016 йилгача бўлган давр ичида, ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига шунингдек Наврўз байрами, Шашмақом, Катта ашула, Аския санъати, Бойсун маданий муҳити киритилди.
Рўйхатга киритиш жараёни икки йил ва ундан ортиқ вақтни талаб этади.
Ҳозирда бизнинг ваколатхонамиз янги лойиҳалар устидан иш олиб бормоқда ва анъанавий таомимиз бўлмиш палов билан боғлиқ урф-одатлар ЮНЕСКОнинг рўйхатидан жой олгани тўғрисидаги хабардан биз жуда мамнунмиз.

Лола Каримова Тиллаеванинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан олинди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • ​Ўзбекистонда янги телеканал иш бошлади 02 май, 11:11
  • Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ходимлари Тошкентда доимий пропискага қўйилиши мумкин бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилди 10 апр, 19:25
  • Наврўз байрамини ЮНЕСКО номоддий маданий мерослари рўйхатига киритиш таклифи кўриб чиқилади 22 ноя, 18:53
  • Татьяна ва Лола Каримовалар Ислом Каримов фонди ва музейига асос солдилар 19 ноя, 11:15
  • Ислом Каримов номи билан аталувчи жамоатчилик хайрия Фондига асос солинди 18 ноя, 13:30
  • Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Англия куни» бўлиб ўтди 27 апр, 13:29
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АрМИ-2019 натижаларига кўра 5-ўринни эгаллади 19 авг, 23:37 9
  • Энди нархлар барқарорлигини Марказий банк таъминлайди 19 авг, 23:12 204
  • Михаил Чудаков: "Каримов даврида мендан Тошкент яқинидаги ядровий реакторни ёпишни сўрашган" 19 авг, 22:43 233
  • Фарғонада ЙТҲга учраган автомобиллар «паради» бўлиб ўтди (фото) 19 авг, 22:13 263
  • «Сантос» собиқ президенти: Неймар «Реал»га ўтмаслиги учун унинг отасига 1 млн доллар тўлагандим 19 авг, 21:46 226
  • Қорақалпоғистонда 25 ёшли аёл эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилди 19 авг, 21:20 1 040
  • Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга бағишланган кўрсатув тайёр 19 авг, 20:46 1 254
  • Гулнора Каримовага нисбатан янги жиноят иши қўзғатилди 19 авг, 20:23 1 314
  • Тайсон Фьюри: Яна ким билан жанг қилишим керак? Бири Россияга қочиб кетди, яна биттаси Болгарияга 19 авг, 20:00 437
  • Сурия ҳарбийлари турклар конвойига ҳужум қилди, уч киши ҳалок бўлди (фото, видео) 19 авг, 19:35 539
  • Бўлимлар