«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:32
ЎЗO‘Z

Вилоятларда тиббий олийгоҳларнинг баъзи филиаллари ёпилади

29 ноя, 06:21 8 526 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вилоятларда тиббий олийгоҳларнинг баъзи филиаллари ёпилади Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 21 ноябрдаги қарорига кўра, Тошкент давлат стоматология инстутининг Андижон, Бухоро, Самарқанд ва Нукус филиаллари қисқартирилади, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.

Ушбу филиаллар икки йил аввал Тошкент давлат стоматология институти яратилиши жараёнида Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт институтларининг стоматология факультетлари ва Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида яратилганди.

Бироқ тажриба ушбу филиалларнинг кейинги ривожланиши самарасиз ва мутахассисларни сифатли тайёрлашни таъминлашга қодир бўлмаган лойиҳа эканлигини кўрсатди.

Қарорга кўра, филиаллар аввал ажраб чиққан олий таълим муассасалари таркибига яна факультетлар сифатида киритилади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қисқартирилаётган филиалларда таҳсил олувчи талабаларни тегишли стоматологик факультетларга ўтказиш билан машғул.

Шакллантирилаётган факультетларни тугатилаётган филиаллар ходимлари сафидан малакали педагоглар ва бошқа ходимлар билан кучайтириш бўйича ишлар давом этмоқда.

Қисқартирилаётган филиалларнинг бино, иншоот, қурилмалари, инвентари, ўқув ва методик адабиётлари, ҳужжатлари, бошқа мол-мулки ва маблағлари факультетлар ҳисобига ўтказилади.
Вазирлар, Today, кўрсатди, бино, методик, аввал




Мавзуга оид янгиликлар
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 508
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 132
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 119
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 210
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 142
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар