«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:22
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонликлар чиқиш визасини бекор қилишга доир петицияни имзолашмоқда

26 ноя, 07:50 7 952 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонликлар чиқиш визасини бекор қилишга доир петицияни имзолашмоқда Сhange.org сайтида Ўзбекистон фуқаролари ташаббуси гуруҳи номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатларини вақтинчалик бажарувчи, Бош вазир Ш.М.Мирзиёев номига мурожаат хати (петиция) битилди.

Унда Ўзбекистоннинг бир гуруҳ фуқаролари хорижга сафар қилишда талаб қилинадиган, икки йилга берилувчи чиқиш визаси мавзусини кўтаришган.

"Маълумки, мазкур виза фуқароларнинг ҳорижга чиқишини тартибга солиш мақсадида амалга киритилган эди. Муайян давргача, яъни мустақилликнинг дастлабки йилларида, бундай амалиёт ўзини оқлаган бўлиши мумкин. Бироқ, замон – XXI аср янги талабларни олдимизга қўймоқда. Чиқиш визаси халқаро меъёрларга жавоб бермаслигига эътиборингизни қаратмоқчимиз. У сафар қилиш, саёҳатга бориш, юриш ва кўчиш эркинлиги тамойилига ҳам зид деб ўйлаймиз. Қолаверса, чиқиш визаси порахўрликнинг кенгайишига ҳам сабаб бўлмоқда", - дейилган петиция матнида.

Шунингдек хатда мазкур виза олиш жараёни билан боғлиқ муаммоларга тўхталиб ўтилган ҳамда БМТ Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясининг 13.1-банди келтириб ўтилган. Унда инсоннинг бутун дунё бўйича эркин юриш, ўз мамлакатидан эркин чиқиш ва кириш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидланган.

Бундан ташқари, петицияда дунёнинг деярли ҳеч бир давлатида бундай виза режими юритилмаслигига эътибор қаратилган.

"Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг ривожланган демократик давлатлар қаторига киришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган экан ва шу йўлда бугунга қадар анча ислоҳотларни амалга оширганлигини инобатга олган ҳолда, биз, ўзбекистонликларга чиқиш визасини бекор қилиш учун тегишли қарор қабул қилишингизни таклиф этамиз", деб якун ясалган петицияга.
ҳуқуқига, ташқари, қилиш, порахўрликнинг, дейилган, Муайян




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 226
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар