«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:38
ЎЗO‘Z

Татьяна ва Лола Каримовалар Ислом Каримов фонди ва музейига асос солдилар

19 ноя, 11:15 10 415 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Татьяна ва Лола Каримовалар Ислом Каримов фонди ва музейига асос солдилар Лола Каримова-Тиллаева ва Татьяна Каримовалар Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов номи билан аталувчи жамоатчилик ҳайрия фондига асос солдилар. Бу ҳақида Лола Каримова ўз саҳифасида маълум қилди, дейилади "Дийдоразиз" нашрида. Фонд томонидан Ислом Каримов музейи ташкил этилиши ҳам режалаштирилган. Шунингдек, фонд ўзбек тилини ривожлантиришга алоҳида аҳамият беришни ўз олдига мақсад қилиб олган. Фонд томонидан ўзбек классик ҳамда замонавий ёзувчилар асарларини чет тилларга таржимаси ва нашри учун грантлар берилади. Фонднинг асосий йўналишлари ҳақида Лола Каримова шундай ёзади:

«Юртимизнинг биринчи Президенти оламдан ўтганларига икки ярим ой бўлди. Отамнинг хотиралари ва ҳаётда амал қилган тамойилларини абадийлаштириш мақсадида мен онам билан биргаликда Ислом Каримов номи билан аталувчи жамоатчилик хайрия Фондига асос солдик. Фонд ўз олдига Ўзбекистоннинг биринчи Президенти хотирасига бағишланган музейни ташкил қилиш ва Ватанимиз мустақиллигининг асосчиси тўғрисида мақола ва асарлар нашр этишни мақсад қилиб олган.
Фонднинг бирламчи вазифаларидан бири мамлакатимиз ҳамда ҳорижда Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва адабий меросини тарғиб қилишга мўлжалланган дастурларни амалга оширишдан иборатдир.
Ислом Каримов Фонди томонидан ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга, олий ўқув юрти ва мактаб мураббийлари ҳамда тиббиёт ходимларининг касбий малакаларини оширишга йўналтирилган турли илмий-маърифий, маданий дастур ва лойиҳалар амалга оширилади. Ушбу дастурлар доирасида Ислом Каримов Фонди истеъдодли ёшларга мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг энг илғор олий ўқув юртларида таълим олишлари учун грантлар тақдим этади. Мамлакатимизда илм-фаннинг тараққиётига ҳисса қўшиш мақсадида Фонд томонидан илмий тадқиқот дастурларига ҳам грантлар ажратиш кўзда тутилган.
Шунингдек, Ислом Каримов Фонди ўз фаолиятида ўзбек тилини ривожлантиришга алоҳида аҳамият беришни ўз олдига мақсад қилиб олган. Фонд томонидан ўзбек классик ҳамда замонавий ёзувчилар асарларини чет тилларга таржимаси ва нашри учун грантлар берилади.
Она юртимизнинг анъаналари, адабиёти ҳамда халқимизинг бой маданий меросининг бошқа жабҳаларига тегишли адабиётлар нашр этмоқлик ҳам Фонд фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлади.
Ислом Каримов Фонди халқимизнинг авлоддан авлодга, асрлар оша ўтиб келаётган ҳунармандчилик анъаналарини асраш ва қўллаб қувватлашни кўзда тутган лойиҳаларни ҳам амалга оширади.
Ўзбек замонавий тасвирий санъат мактабини тараққий эттириш мақсадида Ислом Каримов Фонди ўзбек санъат усталари томонидан яратилган энг яхши асарлар коллекциясини тўплашни ҳамда машҳур рассомлар ва истъедодли ёш санъаткорларнинг кўргазмаларини ташкил этишни ўз бирламчи вазифаларидан бири қилиб белгилаган.
Ислом Каримов Фонди мана 14 йилдан буён ота-она қарамоғисиз қолган ва ногирон болалар ва ёшларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб келаётган “Сен ёлғиз эмассан” жамоатчилик болалар фонди билан ҳам ҳамкорликда фаолият олиб боради.
Ислом Каримов Фонди юртимизда истиқомат қилувчи кўпгина инсонларга ўз салоҳиятини амалга оширишда ёрдам бериб, она Ўзбекистонимизнинг маданий ва марифий ривожига ўз салмоқли ҳиссасини қўшади, деб умид қиламан.
Мен меҳрибон Аллоҳдан отамнинг охиратларини обод қилишини ва бошлаган хайрли ишларимизда бизга мададкор бўлишини сўрайман.»
мақсад, таълим, отамнинг, халқимизинг, беришни, дастурларни




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 13
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 234
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар