«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 22 2019, 15:59
ЎЗO‘Z

Тадбиркорлик субъектларини интернет орқали давлат рўйхатидан ўтказиш масаласи муҳокама қилинди

22 окт, 14:22 5 144 Ўзбекистон
Тадбиркорлик субъектларини интернет орқали давлат рўйхатидан ўтказиш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида «Интернет орқали тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат этувчи ҳужжатларни топшириш тизимини такомиллаштириш ва соддалаштириш» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда Terabayt.uz ёзмоқда.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, ҳуқуқ ва ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Парламент қуйи палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси И. Абдуллаев, Савдо-саноат палатаси раиси А. Шайхов ва бошқалар тадбирда чиқиш қилди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 5 октябрда имзолаган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон ижроси доирасидаги вазифалар муҳокама этилди.

Тадбирда тадбиркорлик субъектларини интернет орқали давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини тартибга солувчи қонунчиликни янада такомиллаштиришга доир таклифлар билдирилди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Юртимизда интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқи янада мустаҳкамланди 07 дек, 11:55
  • Парламент қуйи палатасининг янги веб-сайти ишга тушди 25 ноя, 22:46
  • Депутатлар давлат бюджетининг ижросини кўриб чиқдилар 16 сен, 13:52
  • "Миллий тикланиш" партияси Ўзбекистон Президенти лавозимига Сарвар Отамуродов номзодини тақдим қилди 16 сен, 12:55
  • Ниғматилла Йўлдошевнинг таклифига биноан Президентлик ваколатлари вақтинча Шавкат Мирзиёевга юклатилди 08 сен, 23:34
  • Бугун президент ваколатларини президент вазифасини бажарувчисига юклаш масаласи кўриб чиқилади 08 сен, 12:03
  • Сўнгги янгиликлар
  • UFC ва профессионал бокс орасида очиқ рақобат бошланади, шекилли... 22 сен, 15:13 114
  • Пост-патрул хизмати ходими Фейсбукда 2,5 мингта лайк олди (видео) 22 сен, 14:47 329
  • Навоийда Афғонистонда яшаётган этник ўзбеклар учун китоб йиғилди 22 сен, 14:20 141
  • Россия матбуоти: Ravon яна 8 та янги модел ишлаб чиқармоқчи 22 сен, 13:53 333
  • Ўзбек шифокорининг ёзувини нега ўқиб бўлмайди? 22 сен, 13:20 597
  • Арманистонлик аёлда кўз ёши ўрнига кристалл ҳосил бўлмоқда (видео) 22 сен, 12:50 580
  • Аҳолига хорижий валюта сотила бошланди: бу ёғи нима бўлади? 22 сен, 12:17 796
  • Ўзбекистон Афғонистон билан электр энергияси етказиб бериш бўйича 10 йиллик шартнома имзолади 22 сен, 11:46 196
  • Иккинчи ва учинчи йўналиш учун ҳам супер-контрактга рухсат берилди 22 сен, 11:20 441
  • Иқбол Мирзо: «Дабдабали тўй қилаётганларни халқ олдида шарманда қилиш керак» 22 сен, 10:53 397
  • Бўлимлар