«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 16:54
ЎЗO‘Z

Амнистия тўғрисидаги қарор матни эълон қилинди.

11 окт, 17:14 12 897 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Амнистия тўғрисидаги қарор матни эълон қилинди. Ўзбекистон ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ҳақида киритган тақдимномасини эълон қилди.

Инсонпарварлик принципларига амал қилган ҳолда, аввалги амнистия актларини қўллаш ва шахсга оид иш ҳужжатларини ўрганиш натижалари асосида, келгусида озодликдан маҳрум этиш жойларида сақлаш зарурияти йўқолганлигини, шунингдек, ёши ва соғлиғини инобатга олиб, қуйидагиларни назарда тутувчи амнистия актини қабул қилиш таклиф этилади:

1. Ҳукм қилинган: аёлларни; жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахсларни; 60 ёшдан ошган эркакларни; чет давлатлар фуқароларини; I ва II гуруҳ ногиронларини; сил касаллигининг фаол шаклига чалинган шахсларни жазодан озод қилиш (Жиноят кодексининг 167- ва (ёки) 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган ва етказилган моддий зарарни қопламаган, Жиноят кодексининг 104-моддаси учинчи қисми “д” бандида назарда тутилган, шунингдек, ўта оғир жиноятларни содир этган шахслар бундан мустасно);

2. Эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахсларни, шунингдек, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни қасддан содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахсларни жазодан озод қилиш (Жиноят кодексининг 167- ва (ёки) 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган ва етказилган моддий зарарни қопламаган шахслар бундан мустасно);

3. Озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниб, ўталмай қолган жазо муддати уч йилдан кўп бўлмаган, ҳукми қонуний кучга кирган маҳкумларни жазодан озод қилиш (Жиноят кодексининг 167- ва (ёки) 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган ва етказилган моддий зарарни қопламаган, Жиноят кодексининг 97-моддаси, 104-моддаси учинчи қисми “д” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахслар бундан мустасно);

4. Аёллар; жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар; 60 ёшдан ошган эркаклар; чет давлатлар фуқаролари; I ва II гуруҳ ногиронлари; сил касаллигининг фаол шаклига чалинган шахсларга (Жиноят кодексининг 167- ва (ёки) 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган ва етказилган моддий зарарни қопламаган, Жиноят кодексининг 104-моддаси учинчи қисми “д” бандида назарда тутилган, шунингдек, ўта оғир жиноятларни содир этган шахслар бундан мустасно) нисбатан барча жиноят ишларини тугатиш;

5. Амнистия актига асосан озод қилинмайдиган шахсларнинг ўталмай қолган жазо муддатини:

қасддан содир этган жиноятлари учун ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганларга — учдан бир қисмига;

қасддан содир этган жиноятлари учун ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганларга — тўртдан бир қисмига қисқартириш.

Бунда, Жиноят кодексининг 97-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахсларнинг жазо муддатини қисқартирмаслик таклиф қилинади;

6. Содир этилган жиноий қилмишларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва оқибатларини ҳисобга олган ҳолда:

узоқ муддатга ёки умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган;

тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун ҳукм қилинган;

ўта хавфли рецидивист деб топилган;

жиноий уюшма таркибида жиноят содир этган;

жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган;

муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган ва яна қасддан жиноятлар содир этган;

ўлим жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога алмаштирилган шахсларга нисбатан амнистия актини татбиқ этмаслик.

Шу билан бирга, тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун биринчи марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахсларни ҳам жазодан озод қилиш таклиф этилади.

Бундан ташқари, амнистия актида асосий жазодан озод этилган маҳкумларни қўшимча жазодан озод этмаслик ҳақидаги нормани назарда тутиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Амнистия актини татбиқ этиш борасида ошкоралик ва шаффофликни таъминлашда парламент ва жамоатчилик назорати муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда, мазкур жараёнда сенаторлар, депутатлар, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг бевосита иштирокини назарда тутиш таклиф қилинади.

Самарали профилактик аҳамиятга эга бўлган амнистия актининг таклиф этилган тоифадаги шахсларга нисбатан қўлланилиши уларни тезроқ ижтимоий реабилитация қилиш ва жамиятга мослашишига хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ҳақида тақдимнома киритилмоқда.
етказилган, қонуний, ҳукм, ва, ҳукми, эркакларни




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 0
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 220
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 262
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 57
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 75
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Бўлимлар