«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:50
ЎЗO‘Z

Марказий сайлов комиссияси ШҲТга Ўзбекистон Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун расмий таклиф йўллади

18 сен, 21:52 7 321 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий сайлов комиссияси ШҲТга Ўзбекистон Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун расмий таклиф йўллади 18 сентябрь куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига расмий таклифнома йўллаб, 2016 йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловининг халқаро кузатувида иштирок этишга чақирди, дейилади "Кун" нашрида.

ШҲТ таркибига Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. ШҲТ мамлакатлари етакчилари ҳиндистонлик ва покистонлик ҳамкасбларининг бирлашманинг ҳар бир иштирокчиси учун мажбурий бўлган амалдаги конвенцияларига қўшилиш тўғрисидаги мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумларни имзолаган. Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТга қабул қилиниш жараёни 2015 йили ишга туширилган. Беларусь, Мўғулистон, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон кузатувчи мақомига эга.

ШҲТ 2006 йилдан буён аъзо мамлакатлардаги сайловларда кузатувчиликни амалга оширади. 2010–2015 йилларда ШҲТ беш мамлакатда, шу жумладан, Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги президентлик ҳамда парламент сайловларида кузатувчилик қилди. Ўзбекистондаги 2015 йилги президентлик сайловида ШҲТ кузатувчилари миссиясига ташкилот Бош котиби Д. Мезенцев бошчилик қилди.

Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, МДҲ, Ислом ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувни амалга ошириш учун расмий таклифномалар йўллаган эди.
таклифнома, Россия, бошчилик, меморандумларни, оширади, ташкилот




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар