«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:49
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон – келажаги буюк давлат!

17 сен, 19:20 10 082 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон – келажаги буюк давлат! Айни дамда кўплаб хорижий оммавий ахборот воситаларининг нигоҳи Ўзбекистонга қаратилган. Англаганингиздек, бу бевосита Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг бевақт вафоти билан боғлиқ. Таъкидлаш лозимки, бу инсон шу қадар кучли сиёсатчи ва давлат арбоби бўлганлиги боис, у ҳақидаги маълумотлар дунёнинг аксарият етакчи нашрларининг биринчи саҳифасида турибди. Зеро, у кишининг вафоти муносабати билан Куба Республикаси ҳукумати томонидан 5 сентябрнинг мамлакатда мотам куни, деб эълон қилинганлиги ҳам бежизга эмас, албатта.

Ҳақиқатан ҳам, Ислом Каримов дунёнинг обрўли давлат арбобларидан бири эди. У раҳбарлик қилган даврларда Ўзбекистоннинг эришган ютуқлари ҳақида кўплаб китоблар ёзиш мумкин. Ушбу буюк шахснинг ёзган асарлари эса ҳозирда Европанинг бир қатор университетларида талабалар учун ўқув-қўлланмаси сифатида фойдаланилмоқда.

.Экспертларнинг фикрича, Ислом Каримов юритган оқилона сиёсат йилдан йилга ўзининг ижобий тасдиғини топмоқда. Ҳозирги кунга келиб, Ўзбекистон иқтисодий жиҳатдан жуда катта ривожланишга эришди. Буни мамлакат иқтисодиётида қайд этилаётган рақамлардан билиб олиш қийин эмас. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисодиётининг изчил ривожланишига кичик ва хусусий тадбиркорлик ҳамда туризм каби соҳаларга алоҳида эътибор берилганлиги сабаб бўлди.
Айни дамда Ўзбекистонда ЮНЕСКО рўйхатига киритилган тарихий обидаларнинг юздан ортиғини учратишингиз мумкин. Бу эса дунёнинг турли чеккаларидан мамлакатимизга сайёҳлар оқимининг узлуксиз келишига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистоннинг хорижий сайёҳлар эътиборини тортишига яна бир сабаб, бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликнинг хукмрон эканлигидир.

Бундан ташқари, Ислом Каримов ўз фаолияти давомида маданият ва спорт соҳаларига ҳам жиддий эътибор қаратди. Айниқса, болалар, хотин-қизлар спортини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари натижасида аҳолининг кундалик ҳаётда соғлом турмуш тарзини кечиришларига эришилди. Шунингдек, дунёнинг кўплаб машҳур спортчилари халқаро миқёсдаги тадбирлар ва мусобақалар доирасида мамлакатимизга ташриф буюришди. Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт йўналишларида ҳам жахон чемпионатлари бўлиб ўтди. Рожер Федерар, Криштиану Роналду, Лионель Месси каби спорт юлдузлари, Халқаро Олимпия Қўмитаси президенти Томас Бах ва бошқалар Тошкентга ташриф буюриб, республикамизда спортнинг жадал суратларда ривожланаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Таъкидлаш лозимки, куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг юқори ва қуйи палаталарининг қўшма йиғилишида Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев давлатни вақтинчалик бошқариш вазифасини айни дамда фақатгина республика бош вазири Шавкат Мирзиёев муваффақиятли бажара олишини таъкидлаб, унинг номзодини сенаторлар ва депутатлар ихтиёрига таклиф сифатида киритди ва у мажлис иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди. Зеро, жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида халқ ишончини қозона олган янги давлат раҳбари ҳам худди Ислом Каримов юритган оқилона сиёсатни давом эттиради. Янги президент ким бўлишидан қатъий назар, Ўзбекистон дунёдаги энг тинч ва осойишта мамлакатлардан бири бўлиб қолаверади, мамлакат тараққий этишдан тўхтамайди.

Манба: Kun.uz
бўлди, халқаро, вазири, Бундан, вазифасини, соғлом




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар