«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 21:49
ЎЗO‘Z

Пахта толасини сотиш тартибига ўзгартириш киритилди

14 сен, 14:01 8 337 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пахта толасини сотиш тартибига ўзгартириш киритилди Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 августидаги қарорига мувофиқ, пахта толасини экспорт қилиш ва республикадаги корхоналарга етказиб беришни «Ўзпахтаэкспорт» АЖ эркин алмаштириладиган валютада бажариши белгиланди. Шартномалар, бевосита ёки Республика товар, хом-ашё биржаси орқали тузилиши мумкин. Бунда, пахта толаси етиштириш ва уни етказиб бериш ўртасидаги мувозанатни сақлаш эътиборга олиниши керак, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

Пахта толасини сақлаш ва экспорт қилиш, маҳаллий корхоналарга юбориш фақат пахта терминаллари орқали амалга оширилади. Хорижий харидорлар, республика корхоналари айнан ўша ерда пахта толасининг сифати ҳамда вазнини аниқлаб, қабул қилиб олишлари мумкин.

Ҳужжатга кўра:
- Пахта толасини сотиш ва «Ўзпахтаэкспорт» АЖнинг «Ўзпахтасаноат» АЖ ҳудудий шахобчалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги;
- Пахта толасини Ўзбекистон Республикаси товар, хом-ашё биржаси савдолари орқали республика корхоналари ва экспортга сотиш тартиби тўғрисидаги;
- Пахта толасининг вазнини аниқлаш ва сертификатлаш тартиби тўғрисидаги қоидалар тасдиқланган.

Ҳужжатда шунингдек, «Ўзпахтаэкспорт» АЖнинг янгиланган терминаллари рўйхати тасдиқланган.
Пахта толаси, экспорт, Вазирлар маҳкамаси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 234
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 0
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 0
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 1
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 48
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Бўлимлар