«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 19:25
ЎЗO‘Z

ICTWEEK Uzbekistan 2016 ахборот-коммуникация технологиялари Ҳафталиги янада йирик форматда ўтказилади

07 сен, 14:02 6 885 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ICTWEEK Uzbekistan 2016 ахборот-коммуникация технологиялари Ҳафталиги  янада йирик форматда ўтказилади 19–23 сентябрь кунлари ICTWEEK Uzbekistan 2016 ахборт-коммуникация технологиялари (АКТ) Ҳафталиги бўлиб ўтади. Бу йили ҳам Ҳафталик ихтисослаштирилган тадбирларни ягона форматда бирлаштирган ҳолда ўтказилади.

АКТ Ҳафталиги ўтказилишининг асосий мақсади, соҳада эришилган амалий натижалар, унинг имкониятлари ва устунликлари, шунингдек соҳа ривожланишининг асосий йўналишлари ва халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини яна бир муҳокама қилишдир. Ҳафталикнинг бу йилги тадбирлар туркумида “Электрон ҳукумат” тизимини равожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши кутилмоқда.

Ахборот-коммуникация технологиялари Саммити - ICTSUMMIT 2016

ICTWEEK Uzbekistan 2016 Ҳафталигини 20 сентябрь куни Халқаро Бизнес марказида бўлиб ўтадиган Ахборот-коммуникация технологиялари Саммити - ICT SUMMIT 2016 бошлаб беради. Тадбир пленар йиғилишлар кўринишида бўлиб ўтади. Саммит жорий йилда мамлакатимиз IT-соҳасида эришилган натижалар ҳамда соҳа мутаҳассислари олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланади. АКТ Саммитида давлат бошқарув органлари вакиллари, ахборот технологиялари ва алоқа йўналишида фаолият олиб борувчи ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари, шунингдек маҳаллий ҳамкорлар билан яқин муносабатлар ўрнатиш истагида бўлган халқаро экспертлар ва таҳлилчилар, халқаро IT-компаниялар вакиллари иштирок этадилар.

Информацион технологиялар Кўргазмаси - ICTEXPO 2016

ICTWEEK Uzbekistan 2016 тадбирлари орасида ҳар йили бўлиб ўтадиган халқаро ахборот-коммуникация технологиялари Кўргазмаси муҳим рол ўйнайдиган тадбирлардан биридир. Кўргазма бу йили 21 сентябрьдан 23 сентябрьга қадар иккита шаҳарда, яъни Тошкентда (21-23 сентябрь) ва Наманганда (21-22 сентября) бўлиб ўтади. Унинг тармоқ кўринишида ўтказилишига вилоятларда ахборот технологияларининг жадаллик билан ривожланиб бориши сабаб бўлди.

«Ўзкўргазмасавдо» ҳудудида уч кун давомида булиб ўтиши кутилаётган ICTEXPO 2016 Кўргазмасига 30 мингдан ортиқ киши ташриф буюриши кутилмоқда. ICTEXPO 2016 Кўргазмаси стендларида ахборот технологиялари ва хизматлари бозорида таклиф қилинаётган замонавий технологиялар ва ечимлар намойиш этилади. Кўргазмада юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи, яъни мобил алоқа, тизимли интеграция, дастурий таъминот, алоқа хизмати ва маълумот ўтказиш маҳаллий ва халқаро компанияларнинг фаол иштироки кутилмоқда.

Интернет Форум

INTERNET FORUM 2016 Ҳафталикнинг яна бир ёрқин тадбирлардан бирига айланиши шубҳасиз. Тадбир миллий ва халқаро интернет маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишида эришилган натижалар ва ютуқларнинг кенг муҳокамасига бағишланади. 21–22 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Форум блоклар кўринишидаги анжуманлар, бўлимлар кўринишидаги йиғилишлар ҳамда маҳорат сабоқлари ва панелли муҳокамалардан таркиб топади. INTERNET FORUM 2016 ҳам ICT SUMMIT 2016 сингари Халқаро Бизнес марказида бўлиб ўтади.

Форумнинг иш фаолиятида eGovernment Uzbekistan ва Рақамли иқтисодиёт, ҳамда «Ахборот хавфсизлиги», “Интернет-форум” ва “Стартап анжумани” каби туркум тадбирлардан иборат бўлади. Интернет Форум дастури доирасида АКТ соҳасига янада кўпроқ қизиқиш уйғотиш мақсадида турли хил интерактив тадбирлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Ҳафталикнинг асосий тадбирлари билан бир вақтда қўшимча қизиқарли тадбирлар ҳам бўлиб ўтиши кузда тутилган. Улар орасида BestSoft Challenge дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар танлови натижалари ва тақдирлаш маросими, Электралоқа халқаро бирлашмасининг семинари, Cyber Security Challenge Uzbekistan ахборот хавфсизлиги соҳасида ўтказилган илк танлов натижалари ва тақдирлаш маросими, шунингдек бутун мамлакат ёшларининг эътиборини жалб қилувчи Intellec2All Республика IT-лойиҳалари танлови якунларига бағишланган тадбирлар ўрин олган.

19 сентябрь куни эса Халқаро Бизнес марказида АКТ Ҳафталиги ICTWEEK Uzbekistan 2016 олдидан матбуот-анжумани бўлиб ўтади.

ICTWEEK Uzbekistan 2016 Ҳафталигининг ташкилотчилари Ахборот технологиялари ташкилотлари ва корхоналари ассоциацияси ва ICTNEWS Conferences. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий кўмаги билан ўтказилади.

Ахборот-коммуникация технологиялари Ҳафталиги билан боғлиқ қўшимча маълумотни ҳамда рўйхатга олиш жараёни ҳақидаги маълумотларни ICTWEEK Uzbekistan 2016 расмий сайти – www.ictweek.uz орқали олишингиз мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 0
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 0
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 0
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 103
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 175
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Бўлимлар