«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 01:11
ЎЗO‘Z

Путин Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирди

03 сен, 11:06 9 817 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин Ўзбекистонга ҳамдардлик билдирди Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Ниғматулла Йўлдошевга Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда "Кремль" сайтида хабар қилинганини "Газета.uz" маълум қилди.

«Унинг ҳаётдан кўз юмиши — Ўзбекистон халқи ҳамда бутун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бўйича шерик давлатлар учун катта йўқотиш бўлди. Ислом Абдуғаниевич нуфузли давлат арбоби, ўз мамлакатининг чинакам етакчиси эди. Замонавий ўзбек давлатчилиги тарихидаги энг муҳим босқичлар унинг номи билан боғланади.

Ислом Каримов раҳбарлиги остида Ўзбекистонда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, минтақада кўптомонлама ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилган тинчликсевар ташқи сиёсат юритилди.

Ислом Каримовнинг мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикчилик ва ҳамкорлик муносабатларининг ўрнатилишидаги ҳиссасини баҳолаш қийин. Қардош халқларимиз манфаатлари йўлида Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини келгусида ҳам янада ривожлантиришимизга ишончим комил".

Владимир Путин Ислом Каримовнинг яқинлари, Ўзбекистон ҳукумати ва бутун халқига чуқур ҳамдардлигининг етказилишини сўради.
Islom Karimov




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 209
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 0
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 0
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 2
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 5
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 16
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 10
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 19
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 20
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 139
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 239
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 18
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 33
  • Бўлимлар