«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 07:38
ЎЗO‘Z

Тошкент – Андижон поезди қатнови йўлга қўйилди

29 авг, 14:00 8 084 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент – Андижон поезди қатнови йўлга қўйилди Мустақилликнинг йигирма беш йиллик байрами арафасида қурилиши якунланган Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли орқали 27 август куни йўловчи поезди Тошкентдан Андижонга йўл олди. Бу ҳақда "Даракчи" нашри хабар бермоқда.

Президентимиз Ислом Каримов 2013 йил 26 апрель куни халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ангрен – Поп йўналишида электрлаштирилган темир йўл қурилиши режалаштирилгани, 2016 йилда бу темир йўл қуриб битказилиши ва поезд қатнови йўлга қўйилишини таъкидлади.

Ана шу сўзларнинг исботи сифатида қисқа вақтда 123,1 километрлик Ангрен – Поп темир йўли ва унинг таркибида 19,2 километрлик Қамчиқ туннели қуриб битказилди.
2016 йил 22 июнь куни Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигининг йирик лойиҳаси ижроси бўлган Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли ҳамда Қамчиқ туннелининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин иштирок этди.

Бу билан мамлакатимизда яхлит, мустақил ва замонавий темир йўл тизими яратилди. Улкан стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган мазкур лойиҳа мамлакатимизнинг коммуникация ва транспорт соҳасида эришган тараққиёти даражасини намоён этди.

Мазкур йўл Фарғона водийси вилоятларига поездда юк ва йўловчи ташиш имконини беради. Шу билан бирга, Хитой – Марказий Осиё – Европа янги халқаро транзит темир йўл коридорининг энг муҳим бўғини бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистоннинг чет давлатларга чиқиш ва экспорт имкониятини, юртимизнинг транзит ролини кенгайтириш борасидаги салоҳиятини кескин оширади.

...Поезд Ангрен, Поп, Қўқон ва Марғилон шаҳарларидан ўтиб, Андижон шаҳрига етиб келди. Бу ерда ҳозир бўлганлар меҳмонларни карнай-сурнай ва гуллар билан кутиб олди.

Андижон темир йўл вокзалида ушбу воқеа муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Ф.Дадахўжаев, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси О.Раматов, Наманган давлат университети профессори Т.Файзуллаев, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори С.Фозилжонова ва бошқалар Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўли ва Қамчиқ туннелининг фойдаланишга топширилиши мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти янада тараққий этишига, халқимиз турмуш фаровонлиги бундан-да юксалиб, Ватанимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ортишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Зокиров сўзга чиқди.

Шу куни поезд Андижондан пойтахтимизга қайтиб келди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 51
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 145
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 149
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 50
  • Ўзбекистонда 10 апрель куни ҳарорат 30 даражагача кўтарилади 09 апр, 12:13 63
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 166
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 65
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 59
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 110
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 53
  • Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 17 апр, 23:10 70
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 147
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 212
  • Тимур Кападзе: Бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ, ҳамма бу ерга катта мақсад билан келган 17 апр, 21:53 61
  • Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди 17 апр, 21:27 157
  • Файзуллаевга Италиянинг машҳур жамоаси харидор! 17 апр, 21:00 236
  • "Балтика"га қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Файзуллаев жамоадошларини ош билан сийлади 17 апр, 20:44 143
  • Бўлимлар