«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:27
ЎЗO‘Z

1 июлдан шаҳар телефон алоқаси нархлари ошади

10 июн, 14:40 8 046 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1 июлдан шаҳар телефон алоқаси нархлари ошади 1 июлдан Ўзбекистонда маҳаллий телефон алоқаси ҳамда мамлакат ичида ва хорижга телеграмма юбориш хизмати учун янги тарифлар ўрнатилди, дейилади "Кун" нашрида.

Универсал телекоммуникация хизматлари учун янгиланган нархлар (прейскурант) 30 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланди. «Ўзбектелеком» компанияси матбуот хизматининг хабар қилишича, тарифлар аҳолига сифатли хизматларни тақдим этиш ва уларни кўрсатишдаги сарф-харажатларни қоплаш мақсадида оширилди.

Вақтбай тўлов асосида шаҳар телефонидан фойдаланганлик учун аҳолидан олинадиган ойлик абонент тўлови 2040 сўмдан 2350 сўмга (қишлоқ жойларда — 900 сўмдан 1035 сўмга), абонент тўлов тизимида — 2690 сўмдан 3090 сўмга (қишлоқ жойларда — 1325 сўмдан 1520 сўмга) оширилди. Мос равишда, ташкилотлар учун ҳам тарифлар оширилди.

Абонент тўлови таркибига кирувчи 180 дақиқалик белгиланган меъёрдан ошган ҳар бир тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган дақиқа учун тўлов барча фойдаланувчилар тоифаси учун 9 сўмдан 12 сўмга оширилди.

22:00 дан 7:00 га қадар бўлган муддатда маҳаллий қўнғироқлар учун вақтбай тўловда тарифга нисбатан 0,10 ҳажмда камайтирилган коэффициент амалда бўлади. Фавқулодда хизматлар, шунингдек, таъмир, техник кўмак бюроси ҳамда шаҳарлараро алоқа буюртма қилиш хизматига қилинган қўнғироқлар учун вақтбай тўлов амалга оширилмайди.

Хориж мамлакатлари, шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб шаҳарлараро қўнғироқлар нархи ўзгаришсиз қолди.

Келгуси ойдан бошлаб Ўзбекистон ичида ва халқаро йўналишлар бўйлаб телеграмма жўнатиш нархлари ҳам қимматлашади. Жумладан, аҳоли учун Ўзбекистон бўйлаб оддий телеграмманинг битта сўзи учун тўлов 44 сўм (ҳозирда — 37), тезкор телеграммада 220 сўм (184) қилиб белгиланди. Телеграммаларнинг барча турлари учун телеграф тўлови 184 сўмдан 220 сўмга оширилади.

Универсал телекоммуникация хизматлари учун тарифлар сўнги бор 2015 йил июлида ошган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 218
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 146
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 149
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар