«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:13
ЎЗO‘Z

Ҳукумат авиайўловчиларни текшириш тартибини тасдиқлади

06 июн, 23:30 6 651 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳукумат авиайўловчиларни текшириш тартибини тасдиқлади Ўзбекистон ҳукумати Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси хавфсизлиги йўлида авиайўловчиларни текшириш тартиби тўғрисидаги қарорни имзолади, дейилади "Кун" нашрида.

Унга мувофиқ, ҳаво хавфсизлиги текширувига барча ҳаво кемалари, йўловчилар, экипаж аъзолари, аэропорт ходимлари ва бошқа мансабдор шахслар ҳеч қандай истисносиз жалб қилинади.

Тақиқланган буюмлар ва моддалар олиб ўтиш имкониятини чеклаш учун текширувдан ўтганлар бундай текширувдан ўтмаганлар билан мулоқотга киришмаслиги керак.

Текширув чоғида тақиқланган буюмлар ва моддалар топилган ҳолатларда, улар қайтариб бериш ёки қайтариб бермаслик шарти билан олиб қўйилади.

Текширувдан бўйин товлаган ҳар қандай шахсга ҳаво кемаси бортига ўтиш тақиқланади. Бундай вазиятларда йўловчининг шахси ва унинг текширувдан бўйин товлаши сабаби аниқланади.

Қўлда олиб ўтиладиган юкларни текширишда авиацион хавфсизлик бўйича текширув хизматининг тезкор назоратчиси термослар, радио ва телеқурилмалар, аудио ва видеотехника, портатив компьютерлар, планшетлар, мобил телефонлар, мусиқий асбоблар, катта ҳажмдаги ўйинчоқлар, соябонлар, тромтлар, китоб ва бошқа буюмларга эътибор бериши керак, чунки уларда портловчи ускуналар, қурол-яроғ ва олиб ўтилиши тақиқланган бошқа хавфли буюмлар яширинган бўлиши мумкин.

Йўловчиларнинг юки махсус техник воситаларидан фойдаланиб назоратдан ўтказилади.

Йўловчиларнинг шахсан ўзлари эса тафтиш хонасида фақат ўзлари билан бир хил бўлган жинс вакиллари томонидан текширилади. Бир вақтнинг ўзида бир неча йўловчини шахсий текширувдан ўтказиш тақиқланади. Вояга етмаган болалар, ногиронлар етакчилик қилувчи шахснинг кўз ўнгида текширувдан ўтказилади.

Барча суюқликлар, аэрозоллар ва геллар (САГ) авиацион хавфсизлик текширувидан ўтказилади. САГга барча суюқликлар, геллар, аэрозоллар, сув, бошқа ичимликлар, шўрвалар, қиёмлар, мурабболар, дудланган гўшт, соуслар, лосьонлар, пардоз воситалари, спрейлар, идиш ичидаги, босим остидаги нарсалар, соқол олиш кўпиги, тиш пастаси, қаттиқ моддалари бўлган суюқлик аралашмалари, гигиеник помада ва шунга ўхшаш ҳар қандай маҳсулотлар киради.

САГ махсус техник воситаларида назоратдан ўтказилади. Аэропортдаги бож тўловисиз савдо қилинадиган дўконлардан сотиб олинган ёки ҳаво кемаси бортида қўлга киритилган суюқликлар бундан мустасно.

Барча суюқликлар 100 миллилитрдан кўп бўлмаган идишларда ўтказилади. Дори-дармонлар, болаларнинг сут маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва шу каби парҳез ёки тиббий эҳтиёжга мўлжалланган бошқа суюқликлар бундан мустасно.

Йўловчига парвоз давомида зарур бўладиган САГ (дорилар) текширувдан ўтади. Уларни қўлда олиб ўтишга фақат керакли тиббий тасдиқловчи ҳужжат олингандан кейингина рухсат этилади.

Ўсимлик ва ҳайвонлар текширув хизматининг тезкор назоратчилари томонидан кўриб чиқилади, улар жойлашган қафас, контейнер ва бошқа предметлар махсус техник воситалари ёрдамида текшириб чиқилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 223
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар