«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 22:47
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегацияси Хитойга ташриф буюрди

18 мая, 11:33 6 702 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси делегацияси Хитойга ташриф буюрди Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Ш. Матиев раҳбарлигидаги Бош прокуратура делегациясининг Хитой Халқ Республикасига тажриба алмашиш доирасида ташрифи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Республика Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда, дейилади "Кун" нашрида.

ХХР Олий халқ прокуратурасида Бош прокурор Цао Цзяньмин жаноблари билан бўлган учрашувда икки мамлакат прокуратура органларининг фаолиятига доир долзарб масалалар, шунингдек, идоралараро ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Хитой суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, шу жумладан, прокуратура фаолиятини такомиллаштириш, прокурорлар мустақиллигининг кафолатларини ошириш ва уларни ихтисослаштириш борасида қилинаётган ишлар билан таништирилди.

ХХР Бош прокурори ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масаласига алоҳида тўхталиб, Хитой прокуратура органларида сўнгги йилларда АКТнинг фаол ривожланиши фаолият очиқлигини таъминлаш, таҳлил самарадорлигини ошириш, жиноят ишлари бўйича тергов ва айблов салоҳиятини яхшилашга ёрдам бериб, ҳар бир прокурорнинг фаолиятини муҳим кўрсаткичлар асосида тўғри баҳолашга имкон яратганини таъкидлаб ўтди.

Делегациянинг Хитой Халқ Республикасига ташрифи давомида Пекин ва Шандунь провинцияси прокуратураларида ҳам учрашувлар ўтказилиб, операцион (ситуацион) марказ, Прокурорлар Давлат институтининг Шандунь филиали, шунингдек, Шандунь провинцияси прокуратурасининг Криминалистик экспертиза маркази фаолияти билан яқиндан танишилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 25
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 56
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 34
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 55
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 55
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 44
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 53
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 141
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 74
  • Бўлимлар