«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:03
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон президенти Ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисидаги фармонини имзолади

14 мая, 10:50 9 071 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон президенти Ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисидаги фармонини имзолади Ўзбекистон республикаси президентининг 13 майдаги фармонига биноан Тошкент шаҳрида Алишер Навоий номидаги Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилади. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар берди.

Ҳужжатда айтилишича, университетни ташкил этиш билан боғлиқ қарор ўзбек тили ва адабиётини, унинг тарихий илдизларини ва глобаллашув шароитларидаги ривожланиш истиқболларини чуқур тадқиқ этиш, ўзбек тили ва адабиётини таълим-тарбия тизимининг барча босқичларида ўқитиш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш сифатини ўстириш эҳтиёжлари билан боғлиқдир.

Янги олийгоҳ Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факультети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ўзбек тили ва адабиёти факультети ҳамда Ўзбекистон Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти негизида ташкил этилмоқда.

Университет таркибида учта факультет бўлади: Ўзбек филологияси, Ўзбек тили ва адабиётини ўқитиш, Ўзбек-инглиз таржимаси. Бундан ташқари, олийгоҳ ҳузурида ўзбек тили ва адабиёти Илмий-тадқиқот институти ишлайди.

Фанлар Академиясининг Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи ҳам янги университет таркибига кириб, унинг асосида Ўзбек тили ва адабиёти музейи ташкил этилади.

Олийгоҳ филологлар, илмий-педагогик кадрлар, юқори малакали таржимонлар етиштириб беради, илмий-тадқиқот фаолиятини юритади, соҳа мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланади, шунингдек, кўрсатилган йўналишлар бўйича илмий ва ўқув-методик материаллар тайёрлаб беради.

Университетнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
- ўзбек тили ва адабиётини, унинг ўзига хос хусусиятлари, илмий-назарий, фалсафий-эстетик асосларини, замонавий таълим технологияларини чуқур ўзлаштирган, давр талабларига жавоб берадиган юксак малакали илмий ва педагог кадрлар тайёрлаш;
- илмий, бадиий ва бошқа соҳалардаги адабиётларни ўзбек тилидан инглиз ва бошқа хорижий тилларга, шунингдек, жаҳон тилларидан она тилимизга юксак сифат ва маҳорат билан таржима қиладиган таржимонлар тайёрлаш;
- талаба ёшларни, ўзбек тили ва адабиётининг бой имкониятларидан фойдаланган ҳолда, Ватанга муҳаббат ва садоқат, умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида, кенг дунёқарашга эга бўлган ва мустақил фикрлайдиган, маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш;
- ўзбек тили ва адабиёти, фольклорининг тарихан шаклланган адабий, лингвистик мактаблари ва таълимотларини, мумтоз ва замонавий методларини, буюк аждодларимизнинг ўзбек ва жаҳон тилшунослиги ривожига қўшган ҳиссаси, уларнинг илмий мероси, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузи, унинг бошқа тиллар билан алоқалари, ўзбек тили ва адабиётининг ривожланиш истиқболлари билан боғлиқ илмий муаммоларни тадқиқ этиш;
- ўзбек тилининг асл табиати ва хусусиятларини тўла акс эттирадиган мукаммал академик ва ўқув грамматикаларини яратиш, унинг товушлар тизими ва уларнинг ёзувда акс этиши, жорий имло қоидаларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар тайёрлаш, турли мавзу ва йўналишлар бўйича луғат ва қомуслар, рисола ва дарсликлар яратиш;
- умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларида ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитишнинг янги ва самарали методлари бўйича илмий изланишлар олиб бориш, илғор педагогик технологияларни кенг жорий этиш;
- она тилимизнинг интернет жаҳон ахборот тармоғида муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш, унинг компьютер услубини, ўзбек тили ва дунёдаги етакчи хорижий тиллар асосида таржима дастурлари ва луғатлар, электрон дарсликлар яратиш билан боғлиқ илмий-методик ишланмалар, амалий тавсиялар тайёрлаш ва бу борада эришилган натижаларни амалиётга кенг татбиқ этиш.

Янги университетда ўқув жараёни 2016/2017 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилади.

Университетнинг бош биноси олдидаги майдонда улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 236
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 151
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар