«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:24
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Англия куни» бўлиб ўтди

27 апр, 13:29 7 402 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Англия куни» бўлиб ўтди 25 апрель куни Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси Алишер Навоий номидаги миллий кутубхонада «Англия куни» деб номланган маданий-маърифий тадбир ўтказди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу тадбир Буюк Британияда нишонланаётган бир қатор муҳим саналарга: 21 апрель Қиролича Элизавета II нинг 90 ёшлиги, 23 апрель – Англия ҳимоячиси Авлиё Георгий куни ҳамда Шекспирнинг таваллуд куни ва ўлимининг 400 йиллигига бағишланди.

Тадбирда иштирокчиларни Буюк Британиянинг маданияти, анъаналари ва адабий мероси билан яқиндан таништириш учун турли мусобақа ва савол-жавоб ўйинлар уюштирилди. Ушбу тадбирда 50 дан ортиқ талаба иштирок этиб, энг фаол иштирокчилар элчихона совринларига эга бўлди. Тадбирда Миллий кутубхона директори Асаджон Хўжаев, Буюк Британия элчиси Кристофер Аллан ва элчи ўринбосари Фиона Макстон сўзга чиқди.

Элчи Аллан, ўз навбатида, инглиз тилини ўрганишга, Британиянинг маданияти, анъаналари ва адабий меросини ўрганишга ортиб бораётган қизиқишни мамнунлик билан таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, келажакда ҳам Миллий кутубхона билан ҳамкорликда турли маданий ва маърифий тадбирларни ташкиллаштиришга тайёрлигини ифодалади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 220
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 262
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 57
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар