«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2019, 09:14
ЎЗO‘Z

Бош айланиши: сабаблари нима ва қандай чора кўриш керак?

18 ноя, 00:23 1 863 Тиббиёт
Бош айланиши: сабаблари нима ва қандай чора кўриш керак?
Бош айланиши катта ёшли инсонларни шифокор қабулига боришга мажбур қилувчи энг асосий сабаблардан биридир.
Қуйида бош нега айланиши, унинг айнан қайси хасталиклар билан алоқаси борлиги ва ниҳоят ундан қутулиш чоралари ҳақида маълумот берамиз.

Бош айланиши нима?
Бош айланиши чарчоқ ва беҳузурликнинг тўсатдан пайдо бўлувчи аломати бўлиб, бунда инсонга уни ўраб турган олам атрофида айланаётгандек туюлади. Жуда ёқимсиз ҳиссиёт бўлиб, деярли ҳушдан кетишгача олиб бориши мумкин. Бироқ, яхшиямки, ушбу хуружнинг бир ўзи ҳаёт учун хавфли ҳолатлардан дарак бериши жуда кам учрайди.

Бош айланиши ҳақида 3та факт:
1. Бош айланиши алоҳида касаллик бўлмай, турли хасталикларнинг аломати ҳисобланади: қон босими кескин тушишидан тортиб, ўта исиб кетиш ёки ўта даражада сувсашгача.
2. Бош айланишининг бир хуружи ҳеч қачон икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида содир бўлмайди — бу давр мобайнида организм нохуш ҳисга мослашишга улгура олади. Тўғри, вақт ўтиб бош айланиши яна қайталаниши мумкин.
3. Бош айланиши ҳар қандай ёшли инсонда кузатилиши мумкин, аммо кексаларда тез-тез учрайди — 70 ёшдан ошган одамларнинг 20 фоизигача бўлган қисми бу муаммога дуч келишади. Катта ёшлилар ўртасида аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ азият чекишади.


Нимадан бош айланади?
Агар биз мигрен, спиртли ичимликлар ёки маълум дори-дармонларни қабул қилиш билан боғлиқ бош айланиши ҳақида қайғурмаётган бўлсак, унда гап бош айланишининг энг кенг тарқалган тури — яхши сифатли пароксизмал позицияли бош айланишида (ЯПБА). Ушбу мураккаб ном оддий маънога эга:

- яхши сифатли - бу ҳаёт учун хавфли эмас,
- пароксизмал - тўсатдан содир бўлади, бир дақиқадан кам давом этади,
- позицияли - ҳаракат пайтида «ёнади», масалан, ётоқда ёки баъзи ҳолатларда бош ён томонга ўгирилганда, шу жумладан олдинга эгилганда,
бош айланиши - инсонда атрофдаги ҳамма нарса ҳаракатга келаётгандек ҳис уйғонади.

ЯПБА тана ҳолатини фазода назорат қила олиш имконини берадиган вестибуляр аппаратдаги митти «бузилиш» билан боғлиқдир. Ушбу орган бош суягига махсус суюқлик билан тўлган ҳолда ўралган учта ярим доира найчасидан иборат. Киши бошини қимирлатганда суюқлик ҳаракатланади, мембранага босим ўтказади ва шу тарзда мияга тана бўшлиқда ўз ҳолатини ўзгартиргани ҳақида белги беради.

Найчалар ёнида отолит аппарати жойлашган. У икки суюқлик билан тўла қопчалардан ташкил топган бўлиб, уларнинг ичида сезгир ҳужайралар жойлашган. Сезгир ҳужайралар узра махсус гелдан калций карбонати кристаллари, отолитлар кўтарилади. Инсон ҳаракатга келганда, кристаллар жойидан силжийди, киприкчаларга босим беради ва ҳаракатнинг бошланиши ва тезлиги ҳақидаги сигнал мияга ўтади.

Отолитлар ўз қопчаларидан «тушиб кетса» ва киприкчали сезгир ҳужайраларга эга бўлган ярим доира найчаларига тушса муаммо пайдо бўлади. Ушбу ҳужайраларнинг тирнаш хусусияти туфайли ҳаракат иллюзияси юзага келади, одам шунчаки бошини ўгирса ҳам бош айланиши кузатилади.


Кўпинча ЯПБА қуйидагилар натижасида юзага келади:
- бактериал ёки вирусли инфекция туфайли ўрта қулоқ яллиғланиши;
- кескин чайқалиш, бош жароҳати ёки қулоқ соҳасида жарроҳлик ўтказилиши;
- узоқ вақтли ётоқ режими;
- вестибуляр аппарати касалликлари - масалан, Меньера хасталиги;
- отолит органи мембранаси ёрилиши.
Кекса одамларда ЯПБА ёшга боғлиқ касалликлар туфайли юзага келиши мумкин, аммо кўпчилик беморларда бунинг сабабини аниқлаб бўлмайди: одам ётоғидан туради ва унда тўсатдан бош айланиши кузатилади.

Агар инсон ҳаётида биринчи марта бош айланиши кузатилаётган бўлса, энг яхшиси:
- кескин фаол ҳаракатлардан сақланинг;
- бош айланиши минимал даражада намоён бўладиган тана ҳолатини эгаллашга ҳаракат қилинг;
- хуруж ўтиб кетишини кутинг.

Агар бир неча дақиқада енгиллашмаса ёки бошқа (ҳар қандай) аломатлар қўшилса, тез ёрдам чақиришингиз ёки кўп тармоқли шифохонанинг қабул бўлимига боришингиз керак. Агар бош айланиши ҳужуми бир неча дақиқа ўтгандан сўнг ўтиб кетса ҳам, поликлиника шифокори билан маслаҳатлашиш зарур.

Статистикага кўра, айниқса ёшларда, ушбу ноқулай ҳолат ЯПБА, психоген бош айланиши ва функционал соматоформ бузилиши фони сабабли рўй беради. Улар ҳеч қандай таҳдид солиш имконига эга эмас. Аммо бош айланиши биринчи марта пайдо бўлса, тиббий кўрикдан ўтиш керак.

Шифокорга қачон мурожаат қилинади?
Бир томондан олиб қараганда, ҳар бир одам умри давомида камида бир марта бўлса ҳам бош айланишини ҳис қилади. Бошқа томондан, ЯПБАдан ташқари, бош айланиши сувсизланиш ёки гипервентиляция билан боғлиқ бўлиши мумкин ёки бу жиддий касалликларнинг аломатлари бўлиши мумкин - аритмия ва инсультдан тортиб, қон томир атеросклерози ёки саратонгача. Шунинг учун деярли барча одамлар вақти-вақти билан дуч келадиган безиён бош айланишини жиддий соғлиқ муаммоларидан дарак берадиган бош айланишидан ажратишни ўрганиш жуда муҳимдир.

Яхши сифатли бош айланиши ўз-ўзидан ўтиб кетади ва ҳеч қачон қайтмайди. Ноқулайлик ҳиссини енгиллаштириш учун бир неча дақиқа ётинг. Ҳужумдан сўнг секин, мулойим ва эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга ҳаракат қилинг, тез-тез дам олинг ва сув ичишни унутманг - бу сувсизланишни олдини олишга ёрдам беради. Чекиш ва алкоголдан воз кечинг.

ЯПБА ёки ортостатик бош айланиши (одам тўсатдан ётган ёки ўтирган ҳолатда бошланганда) бир неча кундан кейин, баъзан эса бир неча соатдан кейин қайтади. Агар бош айланиши бир дақиқадан кўпроқ давом этса ва мунтазам равишда такрорланса, сиз шифокор - терапевт ёки невролог кўригига боришингиз керак.

Бош айланиши кўплаб жиддий касалликларнинг бошланиши бўлиши мумкинлиги сабабли, бош айланишининг биринчи эпизодидан кейин тиббий ёрдамга мурожаат қилишингиз керак - ҳатто у қисқа бўлса ҳам, ўз-ўзидан ўтиб кетган бўлса ҳам. Ҳар бир ҳолатда ўз вақтида ташхис қўйиш ва малакали маслаҳатчининг тавсияси муҳим.

Агар сиз ёки ёнингиздаги одамда қуйидаги аломатлар кузатилса, бош айланиши жиддий касалликдан дарак бераётганини англатади:
- тўсатдан пайдо бўлган кучли бош оғриғи;
- кўкрак соҳасида оғриқ;
- нафас қисиши;
- оёқ-қўлларининг увишиши ёки фалажланиш;
- ҳушидан кетиш;
- икки томонлама кўриш;
- тез ёки тартибсиз юрак уриши;
- чалкаш ва ноаниқ нутқ;
- юриш ва қадам босишда қийналиш;
- қусиш;
- талваса, яъни томир тортишиши (судорога);
- эшитишнинг кескин ўзгариши;
- юз мушаклари қотиб қолиши ёки заифлашиши;
- 38° C дан юқори ҳарорат.
Агар бош айланишидан ташқари, ушбу аломатлардан камида биттаси пайдо бўлса, дарҳол тез ёрдам чақиришингиз керак.


Бош айланишини даволаш мумкинми?
Қоидага кўра, бош айланиши ўз-ўзидан ёки асосий касаллик даволангандан кейин йўқолади ва шу вақтгача шифокор ноқулайликдан халос бўлишга ёрдам берадиган дори-дармонларни буюриши мумкин. ЯПБАни ҳам муваффақиятли даволаш мумкин.

- ЯПБАни даволашнинг асосий усули отолит зарраларини лабиринт бошланиш қисмидаги ярим доира найчалардан қайтаришга хизмат қилувчи репозицион найрангларни ишга солишдан иборатдир. Бундай даволанишнинг самарадорлиги 95 фоизга етади. Дори-дармонлар билан даволаш иккиламчи ЯПБАда ҳар доим индивидуал тарзда буюрилади.

ЯПБА хуружлари такрорланишини олдини олиш ва «вестибуляр аппаратни чиниқтириш» учун беморларга вестибуляр гимнастика ва/ёки Брандт-Дарофф машқларини бажариш фойдали бўлади.

Ўз-ўзидан, қон босимининг пастлиги жиддий, ҳаёт учун хавфли вазиятларни (ички ёки ошқозон-ичак трактидан қон кетиши, инфаркт, инсульт, анафилактик ёки септик шок) истисно қилишни ва уларни тезкор ва малакали даволашни талаб қилади.

Агар биз «деярли соғлом одам» ҳақида гапирадиган бўлсак ва ортостатик бош айланиши ҳушидан кетишдан дарак берса, беморни горизонтал ҳолатда ётқизиш ва оёқларини баланд ҳолатга келтириш кифоя. Бундай ортостатик бош айланишининг энг характерли мисоли - ҳомиладорлик пайтида ёки узоқ муддатли сафга жалб қилинган янги аскарларда кузатилади.

Агар бундай ҳолатларнинг сабаби аниқланса ва ҳаёт учун хавф туғдирмаса, беморларга узоқ вақт давомида тик турмаслик, тананинг ҳолатини ўзгартириб туриш, юриш ва бош айланиши аломатлари пайдо бўлганда, ўтиришга ёки ётишга ҳаракат қилиш тавсия этилади.

Кўпинча сиқувчи пайпоқ кийиш фойдалидир - бу оёқнинг пастки қисмида веноз канали ҳажмини қисқартиришга ёрдам беради.

Кекса беморларда мунтазам пасаювчи қон босими фонида бош айланишини даволаш қийин клиник вазифа бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда бош айланиши одатда жуда муҳим бўлмаган аломатдир. Бундай беморларни муваффақиятли даволаш учун, қоида тариқасида, бир нечта мутахассислик шифокорлари иштироки талаб этилади.

Хулоса
1. Ҳар бир одам ҳаёти давомида ҳеч бўлмаганда бир марта бош айланишига дуч келади. Агар бош айланиши хуружи қайталанмаса, демак, ҳеч қандай кўнгилсиз ҳолат содир бўлмаган. Озроқ дам олишнинг ўзи етарли.
2. Кўпинча «ғайритабиий» бош айланиши ички қулоқ касалликлари ва ортостатик муаммолар билан боғлиқ. Агар бош айланиши мунтазам такрорланса ва бир дақиқадан кўпроқ давом этса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
3. Баъзида бош айланиши жиддий касалликнинг аломати бўла олади. Агар сизнинг ёнингиздаги одам бош айланиши, кўнгил айниши, кўз иккиланиши, кўкрак оғриғи, талваса, нутқ бузилиши ва юриш қийинлашиши кузатилса, зудлик билан тез ёрдам чақириш керак.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда шифокор клиник ўлим ҳолатида олиб келинган боланинг ҳаётини сақлаб қолди (видео) 19 июл, 12:01
  • Ўзидан-ўзи бош айланса, нима қилиш керак? 04 фев, 00:05
  • Дональд Трампнинг қизи Жаҳон банки раҳбарига айланиши мумкин 12 янв, 15:58
  • Бош айланиши ва ҳушдан кетиш сабаблари 05 апр, 12:30
  • Эртага ёмғир қорга айланиши кутилмоқда 02 ноя, 16:26
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дунёнинг митти миллиардер ва миллионерлари (фото) 06 дек, 08:30 112
  • Қулоғи эшитмайдиган Ҳиндистонлик қиз "Miss and Mister Deaf India" танлови ғолибасига айланди 06 дек, 08:00 147
  • Дунёнинг энг қиммат лимузинлари... 06 дек, 07:30 257
  • Исломни қабул қилган машҳур яҳудийлар (2-қисм) 06 дек, 07:01 392
  • Моуринью МЮдан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди? 06 дек, 06:30 316
  • Нега бой инсонлар севги муносабатлари ҳамда оилавий ришталарда омадсиз бўлишади? 06 дек, 06:00 340
  • Месси ўзининг олтинчи "Олтин тўп"ини қачон намойиш қилиши маълум бўлди 06 дек, 03:08 222
  • Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон жанги ғолиби ким бўлади? (Иккинчи қисм) 06 дек, 00:13 402
  • Хабиб Нурмагомедовнинг энг муҳим шиори қандай эканлигини биласизми? 05 дек, 23:57 387
  • Буқоқ касаллигининг аломатларидан бохабармисиз? 05 дек, 23:38 419
  • Бўлимлар