«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 16:21
ЎЗO‘Z

1 декабрдан Тошкентда автоматлаштирилган тез тиббий ёрдам хизмати ишга туширилади

09 ноя, 15:53 761 Тиббиёт
1 декабрдан Тошкентда автоматлаштирилган тез тиббий ёрдам хизмати ишга туширилади
Фото: АКТ вазирлиги
2019 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида автоматлаштирилган тез тиббий ёрдам хизмати тўлиқ ишга туширилади. Маълум бўлишича, айни пайтда бошқарув тизими синов тарзида жорий этилган бўлиб, тизимда фаолият кўрсатадиган ходимлар ўқитилмоқда.

АКТ вазирлиги масъул ходими Абдулазиз Абдулаҳадовнинг айтишича, “Henan Costar Group” компанияси билан имзоланган шартномага мувофиқ қиймати 11,9 млн. долларлик “Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширилмоқда. Шу кунгача хитой компанияси томонидан замонавий АКТ ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 9 та тез тиббий ёрдам автомобили етказиб берилган. Йил якунига қадар эса яна 141 дона реанимобиль етказиб берилиши режалаштирилган.

“Ушбу харид қилинган тез тиббий ёрдам автомобиллари мавжуд автомобиллардан афзаллиги уларнинг салон қисмига замонавий видео кузатув камераси ўрнатилган. Бу зарурат туғилганда малакали шифокорлар томонидан масофадан (call марказдан) аҳволи оғир беморлар учун керакли маслаҳат ва тегишли кўрсатмалар бериш имконини беради”, - дейди Абдулазиз Абдулаҳадов.

Ҳозир Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси Call марказида жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, “Henan Costar Group” компанияси томонидан етказиб берилган замонавий АКТ ускуналари, компьютер, принтер, сервер, видео панель ва бошқаларни ўрнатиш ишлари якунланмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Энди тез тиббий ёрдам хизматида авиация техникасидан ҳам фойдаланилади 01 янв, 07:00
  • Шавкат Мирзиёев суд-тиббий экспертиза марказлари бўйича янги қарор имзолади 06 дек, 14:06
  • Суд-тиббий экспертиза пунктлари ташкил этилади 06 дек, 07:58
  • Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилади 20 окт, 07:07
  • Ўзбекистондаги эҳтиёжи баланд ҳудудларга 50 та тез тиббий ёрдам машиналари берилди 30 мар, 13:20
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистони мураббийи Вадим Абрамовга: "Жамоанг шунчаки даҳшат!" 15 ноя, 15:45 109
  • Тошкент чорраҳаларида яна бир янги чизма белгиси. У нимани англатади? 15 ноя, 15:23 180
  • Рўмол ҳақида «эски ва янги гаплар...» 15 ноя, 15:02 192
  • «Тилла топиб олдим, кимники?» 15 ноя, 14:39 289
  • Ўзбекистонликлар учун Умра мавсуми бошланди 15 ноя, 14:16 169
  • “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади 15 ноя, 13:53 275
  • 1 доллар маош оладиган президент 15 ноя, 13:30 564
  • Ботир Қодиров онаси ҳаётдан кўз юмган пайт қаерда бўлгани ҳақидаги ҳақиқатни сўзлаб берди (видео) 15 ноя, 13:06 888
  • Ўзбекистонлик йигитлар шиппак ёрдамида қувур чалиб, CАGТ танлови ҳакамларини хайрон қолдирди (видео) 15 ноя, 12:50 476
  • Қамчиқ довонида юк машинаси ҳандаққа тушиб кетди (фото) 15 ноя, 12:38 437
  • Бўлимлар