«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2019, 17:34
ЎЗO‘Z

Сочингиз тўкилишига қарши самарали ниқоблардан фойдаланишга шошилинг

31 окт, 23:58 1 548 Тиббиёт
Сочингиз тўкилишига қарши самарали ниқоблардан фойдаланишга шошилинг
Биз биламизки, соч тўкилиши жиддий муаммо бўлиб, уй шароитида тайёрланган соч тўкилишига қарши ниқоблар сизнинг ишончли ҳимоянгиз бўла олади деб қўрқмасдан айта оламиз.
Келинг, мустақил тайёрланган соч тўкилишига қарши ниқобнинг энг самаралиларини биргаликда кўздан кечириб чиқамиз.
1. Тузли ниқоб

Кўпчилик туз қадим замонлардан буён сочларнинг тўкилишини тўхтатиш учун самарали ниқоб эканлигини билмайди. Соч тўкилишига қарши тузли ниқоб оддий ишлайди ва мукаммал таъсир кўрсатади.
Биринчидан, бошни яхшилаб ювиш керак, кейин йодланган тузни олинг, бироз илиқ сув билан аралаштиринг, натижада тузли бўтқа ҳосил бўлсин. Тайёр бўлган бўтқани бош териси ва соч илдизларига эҳтиёткорлик билан, босмасдан суртиб чиқишингиз керак. Ушбу ниқобни 15 дақиқа ушлаб туриб, сўнгра илиқ сув билан ювиб ташланг. Ҳафтада 1-2 марта шу усулдан фойдаланинг.
2. Xинали ниқоб

Агар сочларингиз жуда кўп тўкилаётган бўлса, унда сизга оддий хина ёрдам беради. Ушбу косметик восита ҳозирда бироз унутилган, аммо ундан бизнинг оналаримиз ва бувиларимиз сочларини даволашда фойдаланишган. Хинанинг бир қатор фойдали хусусиятлари бор — у сочларга жило бағишлайди, қуруқлигидан, қичишидан, қазғоқдан халос қилади, соч илдизларини мустаҳкамлайди ва соч ўсишини рағбатлантиради. Агар сочингизни ранги ўзгаришини хоҳламасангиз, унда рангсиз хинадан фойдаланишингиз мумкин. Ниқоб тайёрлаш учун 3 ош қошиқ хинани илиқ сув билан аралаштиринг, 15 дақиқага қолдиринг ва бош териси ва сочларга суртинг.
3. Aлоэли ниқоб

Алоэ — сочларни тўкилишини тўхтатишда қўлланиладиган анъанавий ўсимликдир. Авваллари бундай мақсадлар учун алоэ махсус ўстирилиб, баргларини қирғичдан ўтказиб, ҳосил бўлган бўтқани бош терисига суртишарди. Сиз ҳам худди шундай қилишингиз мумкин. Аммо, агар сизда бу ўсимлик мавжуд бўлмаса, сиз дорихонадан тайёр алоэ шарбатини сотиб олишингиз мумкин. Нархи ҳамёнбоп, соч тўкилишига қарши таъсири эса жуда кучлидир. Уй шароитида соч тўкилишини тўхтатиш учун алоэ шарбатини бир хил нисбатда асал билан аралаштириб, бош терисига суртиш тавсия этилади.

Ушбу биз берган тавсиялардан унумли фойдалансангиз, сочингиз тўкилишидан камроқ азият чекасиз.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Аспирин даволаш, гўзаллик, тозалик ва гулларингизнинг узоқ яшашига ёрдам беради 04 сен, 21:28
  • Паст бўйли эркаклар сочи эрта тўкилади 09 мар, 19:47
  • Творогдан ёшартирувчи ниқоблар 09 фев, 08:29
  • Соч тўкилишини тўхтатинг! 17 дек, 23:49
  • Соч тўкилишига қарши 5 энг самарали ниқоб 15 сен, 15:58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Интелектуал мулк стратегияси... 14 ноя, 17:00 12
  • Ўзбекистонда VAR тизими 2021 йилдан жорий этилади 14 ноя, 16:52 46
  • Тошкент вилоятида 2019 йил пахта ҳосили йиғим-теримининг бориши тўғрисида 14 ноя, 16:38 100
  • ХВЖ: Ўзбекистон Қозоғистоннинг рақобатчисига айланяпти 14 ноя, 16:35 142
  • Президентнинг собиқ матбуот котиби янги лавозимга тайинланди 14 ноя, 16:12 129
  • Маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўриб чиқиш самарадорлигини ошириш масалалари 14 ноя, 15:48 96
  • Дунёга машҳур Грета Тунберг АҚШдан Испанияга катамаранда йўлга чиқди 14 ноя, 15:23 153
  • Ўйин олдидан. «Миржалол Қосимов йўли» 14 ноя, 15:00 303
  • "Ростов" PR-директори ишдан кетди. Карпин ҳам кўплаб футболчилар қатори кетиши мумкинлигини айтиб ўтди 14 ноя, 14:35 275
  • Бугун 17:00 да Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйини 14 ноя, 14:12 246
  • Бўлимлар