«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 12 2019, 19:28
ЎЗO‘Z

Буйрак трансплантацияси ўтказилган беморларнинг дори таъминотида хавотирга ўрин йўқ

19 окт, 17:42 882 Тиббиёт
Буйрак трансплантацияси ўтказилган беморларнинг дори таъминотида хавотирга ўрин йўқ
Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилган беморларга давлат томонидан берилаётган иммуносупрессор дорилар масаласида турли фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда. Хусусан, давлат томонидан берилаётган дорилар баъзи беморларнинг соғлиғига таъсир этаётгани, “Панграф” ўрнига берилаётган “Ролиграф” дори воситасидан беморлар хавфсираётгани ҳақида сўз юритилаяпти. Бу борадаги барча мурожаатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилди.

Маълумки, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, дори воситаларининг сифати, самарадорлиги ва безарарлиги тегишли экспертизадан ўтказилиб, ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнггина тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилади. Бундан ташқари, юртимизда ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинган барча дори воситасининг ҳар бир серияси сифат назоратидан ўтказилиб, мувофиқлик сертификати ҳам расмийлаштирилади. Жумладан, буйрак трансплантацияси ўтказилган беморларга берилаётган дорилар ҳам ҳар томонлама чуқур синовдан ўтказилган.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида буйрак ва жигар кўчириб ўтказилган 664 нафар бемор рўйхатда бўлиб, улардан 590 нафар бемор такролимус ва микофенолат мофетил препаратлари билан давлат томонидан бепул таъминланмоқда. Дори воситаларининг ўз вақтида беморларга етказиб берилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, қатъий назоратга олинган.

Бироқ, кейинги вақтларда бундай дориларни етказишда қисқа муддатли узулишлар бўлиб, дори заҳираси камайди. Давлатимиз томонидан бу муаммога ўз вақтида ечим топишнинг шошилинч чоралари кўрилди.

Шу боис, 2019 йил июль ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги иммуносупрессор дори воситаларини етказиб бериш бўйича танлов ўтказди. Беморларни ушбу зарур дори воситалари билан таъминлаш “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга асосан очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида амалга оширилди. Бунинг натижасида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “PharmHealth” МЧЖ ўртасида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Ролиграф”, “Аллосепт” иммуносупрессор дори воситаларини харид қилиш бўйича шартнома тузилди. Ҳозирги пайтда буйрак ва жигар трансплантация қилинган беморларнинг иммуносупрессор дори воситаларига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қопланди.

Шу ўринда айтиш керакки, “Аллосепт” ва “Ролиграф” дори воситалари республикамиз ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва тегишли мувофиқлик сертификатларига эга. Ролиграфнинг таркиби беморларга илгаридан бериб келинган “Панграф”нинг таркиби билан мутлақо бир хил. “Аллосепт” дорисига келсак, у ҳам илгаридан ишлатиб келинадиган “Майсепт” дорисининг аналог шаклидир. Ушбу дори воситалари зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилган бўлиб, ўз давлатида ва бошқа хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказилиб, тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган. Шу ўринда такрор айтамизки, ҳар бир доривоситаси GMP, яъни халқаро талабларга мувофиқ ишлаб чиқарилдими, демак, унга нисбатан шубҳа бўлиши ноўрин ҳисобланади.

Интернет тармоғида, шунингдек, ҳозирда Ўзбекистонда истеъмолда бўлган “Аллосепт” доривоситаси қадоғини халқаро реестрлардан топа олмаганликлари ҳақида ҳам фикр билдирилган. Бунинг сабаби шуки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги “Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, дори воситасини мамлакатимизда рўйхатдан ўтказиш жараёнида унинг Ўзбекистондаги истеъмолчига мўлжалланган ўрамининг макети тасдиқланади. Шунинг учун ушбу макет бошқа давлатлар реестрига киритилиши талаб этилмайди. Ҳар бир мамлакатда мазкур давлат талабларига мувофиқ дори воситаси ўрамининг макети тасдиқланади.

Яна бир мурожаатда беморлар “Панграф”, “Майсепт” дори воситаларидан “Аллосепт”, “Ролиграф” препаратларига ўтишганида ич кетиши, кўнгил айниши, ҳолдан тойиш каби ҳолатларни бошдан кечирганликлари айтилади. Аммо, Соғлиқни сақлаш вазирлигига бугунги кунгача бу борада бирор бир расмий мурожаат келиб тушмаган. Бундай мурожаатларга жавобан шуни айтишимиз мумкинки, айни пайтда академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида буйрак трансплантация ўтказилган беморлар “Ролиграф” ва “Аллосепт” иммуносупрессив дори воситалари билан даволанаяпти.

Бундан ташқари, айни пайтда юртимизда рўйхатга олинган 664 нафар бемордан 278 нафар киши ҳам айнан ушбу дори воситаларини истеъмол қилишмоқда. Мана қарийб икки ойдирки, улар айнан шу дориларни қабул қилаяпти, аммо ножўя таъсири ҳақида шикоят бўлмади. Ҳозирги кунда Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида ҳам ушбу дори воситасини қабул қилган беморлар сони 30 нафардан ортиқ кишини ташкил этади. Шу кунгача ушбу беморларда ҳам ножўя таъсир кузатилгани йўқ.

Аслида, ҳеч қандай дори воситаси йўқки, ножўя таъсир кузатилмаса. Ҳатто олдин қабул қилинган дориларда (“Майсепт”, “Панграф”) ҳам ножўя таъсир тез-тез кузатилиб турган. Бундай ҳолатда дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Агар ножўя таъсир айнан шу дори воситасидан бўлаётгани аниқланса, дорининг дозасини вақтинча камайтириш ёки зарур бўлса бошқа зарур даво муолажалари тавсия этилади. Бундай тактик тавсиялар бутун дунё трансплантолог шифокорлари томонидан деярли бир-хилда олиб борилади.

Шу ўринда бу дорилар ҳақидаги маьлумотларни дуч келган шифокордан эмас, иммуносупрессант дорилар билан ишлашни биладиган, бу борада тажрибаси, энг муҳими, бундай дориларни ишлатишга юридик ҳуқуқи бўлган шифокорлардан сўрашингизни илтимос қилган бўлардик. Акс ҳолда, будорилар "ноқонуний цехларда тайёрланган" каби исбот қилинмаган тахминлар юзага келаверади.

Буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилган беморларнинг барчасигабир хил дори буюрилиши масаласида ҳам ҳар хил мулоҳазалар юритилаяпти. Аввало, трансплантациядан кейинги даврда барча беморлар иммуносупрессант дориларни доимий равишда қабул қилиб бориши ҳаёти учун муҳим. Буй ўналишда кенг тарқалган даволаш услуби уч компонентли схема бўлиб, биринчи навбатда айнан таркибида такроли мусэлементини сақловчи дориларни беришдан иборатдир.

Демак, такролимусдан ташқари бошқадорини бера олмаймиз. Акс ҳолда трансплантация қилинган аьзо зарарланиб, иш фаолиятини йўқотади. Такроли мусни қайсидир сабабларга кўра бемор қабулқила олмасагина (ножўя таьсирлар ривожланган ҳолларда), уни фақат таркибида циклоспорин сақловчи дорига алмаштиришимиз мумкин. Дунё статистикасига эьтибор берсак, трансплантацияни бошидан ўтказган беморларнинг 80 фоизи такролимусни, қолган 20 фоизи эсациклоспоринни қабул қилиб келади.

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда буйрак ва жигар трансплантация ўтказилган беморларнинг дори таъминотида хавотирга ўрин йўқ. Бу борада барча жараёнлар, жумладан, дориларнинг сифати, ўз вақтида етказилиши ва беморларнинг кузатуви Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатъий назоратида.
Ботир ДАМИНОВ,
Республика ихтисослаштирилган нефрология ва
буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори

Улуғбек ЙЎЛДОШЕВ,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош
трансплантологи

Зоҳид МАТКАРИМОВ,
Республикаихтисослаштирилган
хирургия илмий-амалий тиббиёт
маркази қон – томир жарроҳи, нефролог

Манба: telegra.ph

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • ССВ «Панграф» ўрнига «Ролиграф» дори воситаси берилганига муносабат билдирди 12 окт, 14:00
  • Аҳолини дори воситалари билан таъминлашга доир чора-тадбирлар қабул қилинди 12 мар, 16:53
  • Асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди 07 авг, 11:53
  • Президент дори воситалари сотуви бўйича муҳим фармонни имзолади 20 июн, 20:43
  • Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхати қисқартирилади 14 ноя, 19:38
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2019 йилнинг энг соҳибжамол аёли аниқланди (фото) 12 ноя, 19:08 51
  • Фарҳод ва Ширин дуэти фаолиятини давом эттирадими? Тўйдан эксклюзив репортаж (фото) 12 ноя, 18:43 361
  • Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимини янада такомиллаштириш: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил 12 ноя, 18:30 72
  • Қабрдан олинган насиҳат 12 ноя, 18:03 373
  • Оҳақ цехида 117 млн. сўмлик табиий газ талон-торож қилинганлиги аниқланди 12 ноя, 17:40 181
  • Башоратчи Ванганинг башоратлари қанчалик тўғри келмоқда? 12 ноя, 17:16 1 307
  • Адвокатура институти такомиллашмоқда 12 ноя, 16:50 136
  • 13 ноябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 12 ноя, 16:30 406
  • Қашқадарёда беш эркак 26 ёшли қизнинг номусига тегишди 12 ноя, 16:04 1 035
  • Тошкент чорраҳаларида «Вафел чизмалари» ташкил этилмоқда (фото) 12 ноя, 15:50 416
  • Бўлимлар