«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 05:02
ЎЗO‘Z

Инфаркт ва инсульт хавфини икки баравар камайтиришнинг оддий усули топилди

19 сен, 11:55 4 452 Тиббиёт
Инфаркт ва инсульт хавфини икки баравар камайтиришнинг оддий усули топилди
Фото: «Rambler»
«Heart» журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, ҳафтасига 1-2 марта кундузи озгина мизғиб олиш инсульт ва инфаркт хавфини қарийб 50 фоизга камайтиради.

«RAMBLER»нинг ёзишича, Лозанна университети (Швейцария) олимлари саккиз йил давомида 35 — 75 ёшлардаги 3262 нафар беморни кузатишган. Амалиёт бошланишидан олдин уларнинг ҳеч бирида юраги билан боғлиқ муаммо бўлмаган. Бироқ тажриба давомида 155 кишига юрак-қон томир касалликлари ташхиси қўйилди. Уларни кузатиш натижасида қуйидагилар аниқланди: ҳафтасига 1-2 марта кундузи мунтазам озгина ухлаб олган беморларда инфаркт ва инсульт сони куннинг ёруғ пайтида ухлашга одатланмаганларга қараганда 48 фоиз кам қайд этилган.

Олимларнинг сўзларига кўра, юрак-қон томир касалликлари келиб чиқиш хавфининг паст даражаси ҳатто чекиш ва ортиқча вазн каби салбий омилларда ҳам сақланиб қолган.
Шунга кўра кундузи 30 дақиқа мизғиб олиш уйқуга тўймасликнинг ўрнини қоплайди, юрак-қон томир тизими ҳолатини яхшилайди ва иммун тизимига тушадиган юкламани камайтиради.

Бироқ олимлар 65 ёшдан ошган кишиларда юрак-қон томир касалликлари хавфи камайиш тамойилини қайд этишмаган.
Тадқиқот муаллифларининг айтишича, кекса ёшдаги одамларнинг саломатлигини фақат кундузги уйқу билан яхшилаб бўлмайди.

Тадқиқот чоғида аниқланган қизиқарли факт: кундузи тез-тез ва кўп ухлаш саломатликка ижобий таъсир кўрсатмаган, аксинча, соғлик билан боғлиқ муаммолардан дарак берган. Олимлар фикрига кўра, бу тоифа кишиларда кундузги уйқучанликни лоҳаслик, касалликлар чақиради.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар гўшт емасликнинг янги хавфини аниқлашди 12 сен, 17:36
  • Инфарктга учрамасликнинг самарали усули маълум қилинди 01 окт, 16:48
  • Кундузи 1 соатдан ухлаб олиш инфаркт хавфини 40 фоизга камайтириши қайд этилди 20 окт, 21:52
  • Тадқиқот: узоқ иш куни юрак касалликларини келтириб чиқаради 14 июл, 20:04
  • Олимлар: буғдой дони ўлим хавфи бўлган касалликларни даволовчи хусусиятига эга 26 фев, 21:48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозоғистон президентининг ўғли сурати биринчи бор эълон қилинди 15 окт, 00:04 417
  • Отабек Умаров 23 ноябрь куни Нурмагомедов ташриф буюришини маълум қилди 14 окт, 23:36 252
  • «AVTO 60 OY» МЧЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди 14 окт, 23:18 346
  • Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмлари тўлиқ жорий этилмоқда 14 окт, 22:54 241
  • "Ялла" ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби очилади 14 окт, 22:33 163
  • Депутат: Доллардан воз кечиш пайти келди 14 окт, 22:31 706
  • Қорақалпоғистонда поезд фавқулодда тормоз бериб Nexia’ни уриб тўхтади (видео) 14 окт, 22:14 524
  • АОКА раҳбарияти БААда қироллик оиласи аъзоси билан учрашди (фото) 14 окт, 21:54 343
  • Комил Алламжонов: «Жаҳонгир Отажоновни яхши кўриб тинглаш учун шахсан бизга лицензия керак эмас» 14 окт, 21:35 864
  • Қашқадарёда эркак божаси ва қайнакаси томонидан шафқатсизларча ўлдирилди (видео) 14 окт, 21:20 1 136
  • Бўлимлар