«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 04:33
ЎЗO‘Z

Жигар хасталигига етакловчи 8 та оддий сабаб

18 сен, 12:12 3 589 Тиббиёт
Жигар хасталигига етакловчи 8 та оддий сабаб
Жигарни ишдан чиқарувчи омиллар биргина алкоголни кўп истеъмол қилиш билан чекланмайди. Баъзида ширинликхўрлик ҳам етарли сабаб бўла олади.
Агар сизга қуйидаги бир қарашда беозор бўлиб туйилган одатлар таниш бўлса, жигар безовта қилишига ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади.

1. Ширинликка ўчлик
Рационда шакар керагидан ортиб кетиши нафақат кариес ва ортиқча вазн йиғилишига элтувчи муқаррар йўл, балки жигарнинг алкоголсиз ёғланиши касаллиги омили ҳамдир. У ўз навбатида цирроз ва рак илдиз отишига туртки бўлади.

Бундан ташқари, хавф жуда катта. Америка клиник озиқланиш журнали ташкиллаштирган тадқиқот натижаси: ширинликлар ҳисобига кунига ортиқча 1 000 калория олувчи инсонларнинг атиги 2 фоиз қисми вазн ортишидан азият чекишади, аммо уларнинг 27 фоизида ҳаёт учун хавфли бўлган жигар ёғланиши аниқланади.

2. Чанқоқни ширин газланган ичимликлар билан қондириш
Жигарда ёғ тўпланишининг асосий сабабчиси фруктозадир — оддий углеводларнинг табиатда кенг тарқалган тури. Тозаланган шакарнинг тахминан 50 фоизи фруктозадан иборат. Аммо анъанага кўра, нисбатан соғлиққа фойдаси кўпроқ деб ўйланадиган шакар ўрнини босувчи маҳсулотларда фруктоза миқдори анча баланд. Улар:

- асал;
- ширин мевалар — асосан узум, банан, шафтоли.

Шунингдек, фруктозанинг керагидан ортиқ миқдорини ширин газли ва энергетик ичимликларда учратиш мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, шу каби ичимликка ружу қўйган катталар ва болалар жигарнинг алкоголсиз ёғ касаллиги ва унинг асоратларидан сезиларли даражада кўп азият чекишади.

3. Ортиқча вазндан қутулишга хоҳиш йўқлиги
Ҳозирги кунда ўзини борича севиш урфга кирган. Аммо бунинг бошқа қўшимча эффектлари ҳам мавжуд. Хусусан, ортиқча вазн йиғилиши жигарнинг алкоголсиз ёғ босиши касаллиги хавфини оширади. Турли тадқиқотларда ортиқча вазндан азият чекувчи катта ёшли инсонларнинг 25 фоиздан 90 фоизгача қисмида ушбу хасталик аниқланган.

4. Қоринда ёғ йиғилишига толерант муносабатда бўлиш
Ёқимтойгина кўринган қоринча, яъни белга ортиқча сантиметрлар қўшилиши ҳам вазн ортиши билан тенг миқдорда хавфлидир. Сизнинг умумий тана вазнингиз нормада бўлиб, аммо қорин соҳангизда керагидан ортиқ ёғ тўпланиши кузатилса, бу висцерал вазн йиғиш касаллиги бўлиши мумкин.

Пресс мушакларида жойлашиб ички органларни қамраб олувчи ёғ висцерал ёғ деб аталади. У гормонал фонни ўзгартиради ва жиддий касалликларнинг бир бутун қатори келиб чиқиши хавфи ортади:

- метаболик синдром ва қандли диабетнинг иккинчи тури;
- юрак коронар касаллиги;
- астма;
- деменция;
- саратон.
Жигарнинг алкоголсиз ёғ касаллиги хавфи ортиши ушбу ёқимсиз рўйхатни тўлдиради.

5. Витаминларга бўлган иштиёқ
Ҳозирги кунда дорихоналар турли мультивитамин қўшимчалари билан тўлиб тошган. Аммо ёдда тутингки, уларни зинҳор назоратсиз, терапевт билан маслаҳатлашмасдан қабул қилманг.

Қайсидир витамин миқдори ошиб кетиши сизга фойда эмас, фақатгина зарар келтириши мумкин. Жумладан, жигар учун энг хавфлиси танада А витамини миқдори нормадан ошишидир (кунига 12 000 мкг ёки 40 000 МЕ кўп витамин қабул қилиш). Гипервитаминоз жигарни оғир токсик шикастлаш, унинг ҳажми ортиши ва циррозга етаклаши хавфи бор.

6. Ҳар қандай оғриқларни парацетамол билан даволаш
Аксарият одамлар парацетамолни бош оғриғи, ҳарорат ва тиш зирқирашида ҳам ёрдамга келувчи хавфсиз оғриқ қолдирувчи деб ҳисоблашади. Кўп жиҳатдан бу ҳақиқат: препаратни ўз йўриқномасига биноан қабул қилинса, у катта эҳтимол билан асқотади, зарар келтирмайди. Аммо сиз тавсия этилган дозадан ошириб юборсангиз, бу жигар зарарланишига сабаб бўлиши мумкин: аҳамиятсиз ва деярли сезилмайдиган туридан оғир жигар етишмовчилиги ва ҳаттоки ўлимгача.

Шунга боғлиқ равишда озиқ-овқат маҳсулотлари ва медикаментлар сифатини санитар назорат қилувчи АҚШ Бошқармаси огоҳлантиради:

- Парацетамол қабул қилишда йўриқномада белгиланган миқдорига амал қилинг. Ҳеч қандай ҳолатда уни ошириб юборманг.
- Дори воситасини йўриқномада кўрсатилгандан кўп вақт давомида қабул қилманг.
- Парацетамол сақловчи турли дори воситаларини бир вақтда ичманг. Масалан, шамоллашга қарши бир дори ва бош оғриғи учун бошқа дори ичсангиз ва уларнинг иккисининг таркибида ҳам парацетамол мавжуд бўлса, жигарни зарарлаш хавфи ортади.

7. Фастфуд тановул қилишга берилиш
Картошка фри, чипслар, попкорн, крекер, маргариндан тайёрланган пишириқлар ва бошқа фастфудлар трансёғларга ўта бой. Улар юқорида таъкидланганидек, ортиқча вазн, семириш ва жигарнинг алкоголсиз ёғ касаллигига омил сифатида саналади.

8. Кўп бўлмаган миқдорда алкогол истеъмол қилиш
Кўп ичиш жигарга зиён келтириши янгилик эмас. Бироқ «кўп ичиш» нисбий тушунчадир.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Жигарнинг кутилмаган «душманлари» (фото) 12 сен, 17:21
  • Олимлар жигарни ёшартиришнинг янги усулини топишди 08 апр, 13:36
  • Диққат, парацетамолни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш жигарни ишдан чиқарар экан 09 мар, 08:04
  • Жигарни «эзувчи» кундалик 9 та зарарли одат, уни тозаловчи 11 маҳсулот​ 25 июл, 11:22
  • Қувват берувчи ичимликларнинг энг асосий хавфли жиҳати аниқланди 20 мар, 11:44
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозоғистон президентининг ўғли сурати биринчи бор эълон қилинди 15 окт, 00:04 398
  • Отабек Умаров 23 ноябрь куни Нурмагомедов ташриф буюришини маълум қилди 14 окт, 23:36 241
  • «AVTO 60 OY» МЧЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди 14 окт, 23:18 332
  • Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмлари тўлиқ жорий этилмоқда 14 окт, 22:54 235
  • "Ялла" ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби очилади 14 окт, 22:33 163
  • Депутат: Доллардан воз кечиш пайти келди 14 окт, 22:31 684
  • Қорақалпоғистонда поезд фавқулодда тормоз бериб Nexia’ни уриб тўхтади (видео) 14 окт, 22:14 515
  • АОКА раҳбарияти БААда қироллик оиласи аъзоси билан учрашди (фото) 14 окт, 21:54 342
  • Комил Алламжонов: «Жаҳонгир Отажоновни яхши кўриб тинглаш учун шахсан бизга лицензия керак эмас» 14 окт, 21:35 855
  • Қашқадарёда эркак божаси ва қайнакаси томонидан шафқатсизларча ўлдирилди (видео) 14 окт, 21:20 1 126
  • Бўлимлар